Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев
Ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими ҳодисаларини юқоридаги метод асосида таққослайдиган бўлсак, улар ўртасидаги қуйидаги фарқли жиҳатларни кўришимиз мумкин
Download 0.96 Mb.
|
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН
Ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими ҳодисаларини юқоридаги метод асосида таққослайдиган бўлсак, улар ўртасидаги қуйидаги фарқли жиҳатларни кўришимиз мумкин:
биринчидан, ҳуқуқ тизими бу ҳуқуқ нормаларининг йиғиндиси, қонунчилик тизими эса ҳуқуқ манбалари бўлмиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг йиғиндисидир; иккинчидан, ҳуқуқ тизими ҳуқуқнинг ички тузилишини ифодалайди, қонунчилик тизими эса ҳуқуқнинг ташқи тузилиши ифодасидир(яъни ҳуқуқ манбаларининг тузилиши); учинчидан, ҳуқуқ тизими объектив шаклланади, бунинг натижаси ўлароқ ижтимоий муносабатларнинг ҳолатини ифода этади ва уларни батартиблаштиришга йўналтирлган бўлади. Қонунчилик тизими асосларида эса субъектив омил муҳим ўрин эгаллайди. Субъектив омил аралашувини бир томондан, ҳуқуқий амалиёт талаб этса, бошқа томондан у жамиятнинг муайян гуруҳлари манфаатларини ифода этиш натижаси сифатида намоён бўлади; тўртинчидан, ҳуқуқ тизими нисбатан бирламчи хусусиятга эга бўлиб, қонунчилик тизими ҳосила хусусиятга эга; бешинчидан, ҳуқуқ тизими тузилишида ҳуқуқ соҳалари, тармоқчалари, институтлари, субинститутлари ва нормалари мавжуд. Қонунчилик тизими эса нафақат соҳавий белгилар, балки ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик салоҳияти асосидаги иерархияси, ҳуқуқ ижодкорлиги субъектлари ҳуқуқий мақоми бўйича юзага чиқадиган белгилар асосида ҳам барпо этилади; олтинчидан, ҳуқуқ тизимининг дастлабки унсури ҳуқуқ нормаси бўлса, қонунчилик тизимининг эса бундай унсури бўлиб норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Қонунчилик тизими нафақат ҳуқуқий ҳужжатларни батартиблаштириш, улар барқарорлигини таъминлаш, балки ижтимоий бошқарув эҳтиёжлари учун ҳам шакллантирилади. Яъни тегишли бошқарув субъектларининг ҳуқуқ нормаларидан самарали фойдалана олишлари, уларни топа билишлари, бажаришлари, қўллай олишлари учун ҳам ушбу тизимга зарурат туғилади. Худди ана шу амалий-прагматик, ахборот(информацион) аспект ҳам ҳуқуқ ва қонунчилик тизимларини фарқлантириб туради. Бироқ қонунчилик тизими ҳуқуқ тизимининг чуқур назарий асосларига таянилган ҳолатда шакллантирилиши даркор. Ҳуқуқ тизими, яъни ҳуқуқий тартибга солиш предмети ва методи ягоналиги мезони бўйича батартиблаштирилган норма(соҳалар, тармоқчалар, ҳуқуқ институтлари, умумий ва махсус қисмлар)лар ижтимоий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солиш мақсадида таркиб топади. Қонунчилик тизими, яъни ижтимоий ҳаёт эҳтиёжлари тақозо этган объектив мезонлар асосида батартиблаштирилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар(ва уларнинг унсурлари – бўлим, боб, модда, параграф, пункт ва б.) эса ижтимоий бошқарув жараёнида ҳуқуқ нормаларидан самарали фойдаланиш мақсадларида шаклланади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling