Нусхаси: Тошкент шахар Хокимлиги Архитектура бўлимига
Download 16.64 Kb.
|
шерзод акам
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тел: 99)635-52-34 90)139-75-19 А Р И З А
- “Бу мени уйим, хохлаган жойимга хожатхона соламан. Қаерга борсанг бор”
- Тел: 99)635-52-34 90)139-75-19 ЭЪТИРОЗНОМА ( ноқонуний қурилган хожатхонани буздириш тугрисида)
- 21.09.2022 йил Маматов Ш.Я
Нусхаси: Тошкент шахар Хокимлиги Архитектура бўлимига. Охангарон шахар кадастр Бўлимига. Охангарон шахар СЭО ва ЖСБ га Охангарон туман Нўғайқўрғон МФЙ Мунчоқтепа 73-хонадон фуқароси Маматов Шерзод Яхшибовичдан Тел:99)635-52-34 А Р И З А Масофа сақламаган холда хожатхона қуриб олган. кемирувчилар, зараркунанда хашаротлар, касаллик тарқалишига ва яшаб турган иморат пойдеворининг чўкиб кетмаслигига ким кафолат беради?. Тошкент шахар Хокимлиги Охангарон шахар Архитектура бўлимига. Охангарон шахар кадастр Бўлимига. Охангарон шахар СЭО ва ЖСБ га Охангарон туман Нўғайқўрғон МФЙ Мунчоқтепа 73-хонадон фуқароси Маматов Шерзод Яхшибовичдан Тел: 99)635-52-34 90)139-75-19 А Р И З А Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен Маматов Шерзод Яхшибоевич Нўғайқўрғон МФЙ Мунчоқтепа махалласи 73-хонадонда яшайман. Мен билан бирга нафакадаги онам хам бирга яшайди.2020 йилда ёнимдаги ховлини қўшним Ўразалиев Умирзоқ сотиб олиб, уй солди. Биз яшаб турган хонадоннинг орқа тарафига хозирги кунда хожатхона (туалет) қурди. Кушнимизнинг курган хожатхонаси пойдевори бизнинг уйимиз пойдеворига ута якин булганлиги сабабли, бизнинг хам уйимиз пойдевори чукишига олиб келади. Мен уларга бу ерга хожатхона қурмаслигини тушунтирдим. Ўразалиев Умирзоқни ўғли Элмурод “Бу мени уйим, хохлаган жойимга хожатхона соламан. Қаерга борсанг бор” деб ўдағайлаб ўшқирди.Онам кариган чогида,уларнинг хожатхонасининг хидини хидлаб утириши керакми? Онамни хар хил хидларга алергик касаллиги бор. Бу тугрисида махалла фуқаролар йиғинига мурожат қилдим, лекин хеч қандай жавоб бўлмади. Бундан ташкари зарар кунанда кемирувчи ва судралиб юрувчи хашаротлар купайиб бизга зиен етказмаслигига ким кафолат беради? Ундан чикадиган нохуш хид санитария гигиенага ва согликка хам тугри келмайди. Ушбу масала буйича қонун доирасида жойига чикиб,хожатхонасини бошка жойга кучирилишида амалий ердам беришингизни сўрайман. Маматов Ш.Я Охангарон шахар Хокимлигига Охангарон туман Нўғайқўрғон МФЙ Мунчоқтепа 73-хонадон фуқароси Маматов Шерзод Яхшибовичдан Тел: 99)635-52-34 90)139-75-19 ЭЪТИРОЗНОМА ( ноқонуний қурилган хожатхонани буздириш тугрисида) Эътирознома ёзишимга сабаб, Сизларга 17.08.2022 йил куни ариза билан мурожаат килганман. Мен Маматов Шерзод Яхшибоевич Нўғайқўрғон МФЙ Мунчоқтепа махалласи 73-хонадонда яшайман. Кушнимизнинг курган хожатхонаси пойдевори бизнинг яшаш уйимиз пойдеворига ўта якин булганлиги сабабли, бизнинг хам уйимиз пойдевори чукишига олиб келади. Онамни хар хил хидларга алергик касаллиги бор. Ундан чикадиган нохуш хид санитария гигиенага ва согликка хам тугри келмайди. Бундан ташкари зараркунанда кемирувчи ва судралиб юрувчи хашаротлар купайишига олиб келади. Менга аризамга жавобан № 07/358-сон билан 19.08.2022 йил кунги Ўзбекистон Республикаси “Ахолининг санитария-эпидеомологик осойишталиги тўғрисида”ги 26.08.2015 йил № 393-сонли қонуннинг 12-моддасига мувофиқ ушбу хожатхона биносини зудлик билан СанҚМ № 0368-19 талабларига кўра аҳоли яшаш хонадонларидан камида 10 метр масофа узоқлигида қайта парбо этиши ҳамда ушбу хожатхона ўрнида ХХДС томонидан профилактик зарарсизлантирилиш тадбирлари (ХХДС нинг ёзма маълумотномаси) ни ўтказган холда хандак ўрнини рекултивация қилиш бўйича 18.08.2022 йил № 07/357 сонли “Санитария талабномаси” ижро учун юборилганлиги ёзилган бўлиб, ушбу “Санитария талабнома”си бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаяпди. Охангарон шахар Мунчоктепа 75-хонадонда янги қурилган хожатхонанинг хонадон кадастр хужжатларида қайд этилганлиги ёки этилмаганлиги тўғрисида тегишли ходимларни жалб қилган холда ўрганиб чиқиб тегишли хулоса беришингизни сўрайман. Ушбу масала буйича қонун доирасида қайтадан жойига чикиб, қўшнимнинг ноқонуний хожатхонасини бошка жойга кучирилишида амалий ердам беришингизни сўрайман. 21.09.2022 йил Маматов Ш.Я Download 16.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling