О л и й ЎҚув юрт л а р и н и н г
Боғланган қўшма гап таҳлили намунаси
Download 67.76 Kb. Pdf ko'rish
|
Lingvistik tahlil (T.Qudratov, T.Nafasov)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1 Қўшма гап таркибидаги компонентлар юқорнда курсатилган содда гаплар, гап бўлаклари, бир составлп гаплар га.ушли тартибн
Боғланган қўшма гап таҳлили намунаси
Унинг бу ҳақда нималар дейшиини кутгандай Ак- рамхоннинг оғзини пойлади, аммо у тобора хаёлга ғарқ бўлар, индамай турарди. (И. Раҳим.) Дарак гап; икки компонентли (компонентлар ажратиб кўрсати- лади); компонентлар аммо зидлов боғловчиси билан ўзаро боғланган, боғловчи иккинчи компонентнинг бошида келган; зидлов боғловчили боғланган қўшма гап; компонентлар орасида зидлов муносабатн мавжуд, зидлаш муносабати аммо боғловчиси билан нфодалан- ган; икки компонент орасига вергул қўйилган; схемаси қуйидагича: _ и , аммо 2 ---- 1 9 Охири чирманданинг ип илгаги қўлини қабартириб юборган доирачи бармоғини сўриб ўчоқ олдига кетди-ю, ўйин тўхтади. (С. Аҳмад.) Дарак гап; икки компонентли; компонентлар -ю юкламаси билан ўзаро боғланган, юклама биринчи компонент охирнда келган; юклама ёрдамн билан тузилган боғлангап қўшма гап; компонентлар орасида сабаб ва натнжа муносабатн мавжуд; биринчи компонент сабаб, иккннчи компонент натижа мазмунини билдиради, воқеа-ҳодиса кетма-кет рўй берган; икки компонент орасига вергул қўйилган; схемаси қуйидагича: ____________ 1 Қўшма гап таркибидаги компонентлар юқорнда курсатилган содда гаплар, гап бўлаклари, бир составлп гаплар га.ушли тартибн ва намунаси асосида таҳлил қилинадн. 131 www.ziyouz.com kutubxonasi Гоҳ ужарлиги тутиб қадамини тезлаштирар, гоҳ бСциашиб тўхтаб қоларди. (С. Лҳмад.) Дарак гап; қққи компонентли; комйонентлар гоҳ..., гоҳ... айирув боғловчиси билан боғЛанган. Иккала компонентнинг феъл кесими бир хил грамматик шаклда (-ар аффиксли сифатдош форма, III шахс), 2 -компонент кесимидаги -ди (<эди) бирин- чи компонентга ҳам тегишлидир. Боғловчи компонент- ларннпг бошида келган; айирув боғловчили боғланган қўшма гап; компонентлар орасида айириш, таъкидлаб кўрса- тиш маъноси мавжуд. Бу мазмун гоҳ..., гоҳ... боғловчи* си билан ифодаланган, алмашиниб турган иш-ҳаракат" ни билдиради; икки компонент орасига вергул қўйилган; схемаси қуйидагнча: гоҳ Ш , оох, ~ Ш . Боғловчисиз қўшма гап таҳлили Богловчисиз қўшма гаплар қўшма гапларнинг ўзи- га хос, алоҳида, мустақил .тури бўлиб, таркибидаги сод- да гаплар боғловчиларсиз, боғловчи функциясидаги грамматик ва лексик воситаларсиз (боғланган ва эр- гашган қўшма гапларнинг компонентларини бирикти- радиган боғловчи ва грамматик, лексик воситалар кўз- да тутилади) интонация билан бирикиши барча илмий грамматика ва дарсликларда атрофлича баён этилган. Таҳлил жараёнида боғловчисиз қўшма гап компо- нентларннинг бирикиш усулларини аниқлашга алоҳида эътибор бернш лозим. Интонация содда гапларнн ўз- аро бириктиришда асосий роль ўйнайди, лекин боғлов- чисиз қўшма гап компонентларини бириктириш учун хизмат қилувчи бошқа воситалар ҳам бўлиши мумкин. Жумладан, айрим сўзлар (изоҳланишни талаб этади- ган сўз иавбатдаги гапда изоҳланади), сўзларнинг так- рорланиши (Нон ҳам нои, увоғи ҳам нон. Кўп юрганга эргашма, кўп билганга эргаш), гап қурилиши (Гап қувган балога йўлиқар, иш қувган хазинага), умумий бўлган иккинчи даражалн бўлаклар (Аланганинг тиши йўқ, ҳўл-қуруқ билан иши йўқ), содда гапларнинг тар< 132 www.ziyouz.com kutubxonasi тиби (Баҳор келди, бойчечак бўй кўрсатди), кесим- ларнинг структураси (Сув келди— нур келди. Акаси доимо ишга одамлардан олдин келар, укаси одамлар билан бирга квлар эди). Таҳлнл давомида муҳим эътибор талаб масалалар- дан бири боғловчисиз қўшма гапларнинг классифика- цияси ва унга асос бўлган принципларднр. Ҳозирги ўзбек адабий тили грамматикасига оид ншларда боғлов- чисиз қўшма гаплар грамматик тузилишига кўра тур'- лича классификация қилииган. Проф. И. Расулов содда гапларнинг структура хусусиятлариии пазарда ту- тиб бир типдаги ва турли типдаги содда гаплардан ташкил топган боғловчиснз қўшма гапларга бўлган. Проф. А. Ғуломов, М. Асқаровалар боғланган қўшма гапга синоним, эргашган қўшма гапга синоним бўлган ва боғловчили қўшма гапга синоним бўлмаган боглов- чисиз қўшма гаплар тарзида турларга ажратган. Таҳ- лил мобайнида боғловчисиз қўшма гап турларини аниқ- лаш учун таркибидаги содда ганларнинг ички грамма- тик, мазмун ва интонацион хусусиятларидан ташқарн, боғланган ва эргашган қўшма гапларнннг структураси, мазмуни ва интонациясиии қиёслаб кўриш талаб эти- лади. Содда гаплар ўртасидаги мазмуи муносабатлари ва интонациясини белгилашда қўшма гашшнг бошқа тур- лари билан қиёслаш катта ёрдам беради. Содда гап- лар орасига боғловчи ва бошқа грамматик, лексик во- ситаларни қўйиб чоғиштириш орқали боғловчисиз қўш* ма гап тнпларини аниқлаш мумкии. Таҳлил жараёнида боғловчисиз қўшма гап тарки- бидаги содда гапларнинг ўзаро мазмун муносабатлари- ни ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга. Узбек адабий тилининг илмий грамматикасида (1976) қўшма гап- нинг бу тури пайт муносабаги, қиёслаш муносабати ва изоҳлаш муносабатини ифодалаган боғловчисиз қўшма гаплар шаклида уч типга бўлиб кўрсатилган. Таҳлилда тиниш белгиларининг фупкцияси, тури ва ўрнини тўғри белгилаш лозим. Download 67.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling