О л и й ЎҚув юрт л а р и н и н г
Download 67.76 Kb. Pdf ko'rish
|
Lingvistik tahlil (T.Qudratov, T.Nafasov)
Агар, мабодо, башарти юкламалари ҳам эргаш гапнииг
таркибида бўлади. Гўё ёрдамчи сўзи эргаш гап олдида бўлади; худди, токи, деб ёрдамчиларн ҳам эргаш гап таркибида келади; балки бош гап бошида келади; бўл- моқ богловчи сўзи турли морфологик формаларда эр- гаш гап таркибида қўлланилади, эргаш гапни бош гап- га боғлайди. Эргаш гапни бош гапга боғловчи ушбу боғловчи ва боғловчи вазифасидаги воситалар орқали эргаш гап ва бош гапни белгилаш амалий ва мустақил машғу- лотларнинг активлиги ва самарали бўлишини таъмин- лайди. Боғловчисиз, эргашиш йўли билан бириккан эргаш гапли қўшма гапларда эргаш гапларни аниқлаш анча осон. Эргаш гапни бош гапга бириктирувчи воснта- лар — равишдош ва сифатдошпинг бўлишли-бўлишсиз формалари, ҳаракат номи, феълнинг шахсли формала- ри, шарт ва буйруқ ҳамда ижро майллари формалари, юкламалар ва кўмакчилар, келишик формалари эргаш гап таркибида (унинг кесимида) бўлади. Нисбий сўзлар бош гапда ҳам, эргаш гапда ҳам бў- лади. Шуни билиш зарурки, сўроқ билдирувчи нисбий сўзлар (ким, нима, қайси, қанча, қанчалик, нечта, қан- дай, нечоғлик, қаер, қаёқ, қайтомон) эргаш гап тарки- бида бўлади. Шу сўроқ мазмунидаги нисбий сўзларга жавоб тарзида қўлланиладиган нисбий сўзлар (у, ўша, 137 www.ziyouz.com kutubxonasi шу, шунча, шу ёқ, шу томон)) бош гап таркибида бў- лади. Сўроқ мазмунидаги нисбий сўзлар қўшма гап- нинг олдинги компонентида бўлса, жавоб мазмунидаги нисбий сўзлар кейинги компонентда албатта қўллани- лади. Кўпинча улар бир хил грамматик формада бў- лади. Нисбий сўзлар бош гапдаги кўрсатиш олмоши билан ифодаланган ёки шу сўз билан бирга келган гап бўлагини изоҳлайди, эргаш гап эса ана шу изоҳлаган бўлак номига тўғри келади. Ким нимани билса, шуни гапиради (нима — шу, тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап (шуни — тўлдирувчи). Чумчуқ қаерда дон мўл бўлса, ўша ерда кун кўради (қаер — ўша ер, ўрин эр- гаш гапли қўшма гап, ўша ерда — ўрин ҳоли). Ҳосил қанча мўл бўлса, хирмон шунча юксак бўлади (қанча — шунча, ўлчов-даража эргаш гапли қўшма гап, шун- ча — миқдор ҳоли). Ким доно бўлса, у сўзда янглиш- майди (ким — у, эга эргаш гапли қўшма гап, у — эга). Демак, таҳлилда қўшма гап компонентларининг боғ- ловчили ва боғловчисиз, эргашиш йўли билаи бирик- канида боғловчиларнинг, турли грамматик форма- лариинг, нисбий сўзларнинг ўрни, маъноси ва бошқа грамматик хусусиятларими билиш талаб эти- лади. Бош ва эргаш гапларни белгилашда муҳим фактор- лардан бири компонснтларнинг ўзаро қандан функция бажаришини белгилашдир. Бош гап ҳукмроплик, эр- гаш гап тобелик ҳолатида бўлади ва бош гапни аниқлайди, изоҳлайди, тўлдиради. Бу хусуснят бош гапнинг бирор бўлагига ёкн бутун гапга тегишли бў- лади. Эргаш гап бош гапга тобе бўлганлиги учун бош гапдаги бўлаклардан (бош бўлаклар ёки иккинчи да- ражали бўлаклардан) бирини изоҳлаб, аниқлаб, тўл- дириб келади ёки бош гапни бутунлай яхлитлигича изоҳлаб келади. Бош гапнинг бирор бўлагини изоҳ- лайдиган эргаш гаплар бажарган функцияси жиҳатидан гап бўлакларига ўхшаб кетади. Бош гапни яхлитлиги- ча изоҳлайдиган эргаш гаплар бажарган функцияси жиҳатидан гап бўлакларига мос келмайди. Шунга кў- ра, бош гапдан сўроқ белгиланади, эргаш гап шу сўроқ- қа жавоб бўлади. Лекин бош ва эргаш гаплар маз- мунан бир-бирига боғлиқ бўлади. Бош гапдан сўроқ белгилаш эргаш гапнинг қайси тури эканлигига боғлиқ. Пайт, сабаб, мақсад, равиш www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling