О л и й ЎҚув юрт л а р и н и н г
Download 67.76 Kb. Pdf ko'rish
|
Lingvistik tahlil (T.Qudratov, T.Nafasov)
Ер унмас, гул кўкармас, бўлмаса кўк томчиси. (А. Тў-
қай.) Тоғдай оғир билак бердим, Евларни муштласин деб. (Ҳ. Олимжон.) 1-гапнинг сўроғи — қ а ч о н? (уфқ қизаради), 2 - гапнинг сўроғи — н и м а с а б а б- д а н? (ер унмас, гул кўкармас), 3- гапнинг сўроғи н и- м а м а қ с а д д а ? ёки н и м а у ч у н? (тоғдай оғир билак бердим). Эргаш гаплар ана шу сўроққа жавоб бўла- ди. Бу тип эргаш гаплар бош гапни яхлитлигича изоқ- лайди. Шунинг учун сўроқ тузганда сўроқ сўз билаи бирликда бош гапни қам такрорлаш лозим. Бош гапнииг бирон бўлагини изоқлайдиган эргаш гаплариинг сўроғини белгилаш бирмунча қийин. Эга, кесим, аниқловчи, тўлдирувчи, ўрин эргаш гапли қўш- ма гапларнинг эргаш гап қисмига сўроқ белгилаш дои- мо тўғри бўлавермайди. Чунки бу хил эргаш гапларга белгиланган сўроқ форма ва функция жиҳатидан бош ва иккинчи даражали бўлакларга белгиланган сўроқ билан тенг бўлиб қолади. Гап бўлаги ва эргаш гапга белгилападигаи сўроқ бир-бирига тенг бўлмаслиги ке- рак. Шуниси қизиқки, ҳаммасининг ёши тенг. (У. Ус- монов.) Гапимнинг хулосаси шуки, ҳамма аъло ўқиши шарт. («Уқитувчилар газетаси».) Шунақа ёшлар ҳам борки, меҳнат қилишга бўйни доимо ёр бермайди. («Узбекистон маданияти».) Юқоридаги эга, кесим, аниқловчи эргаш гапларга ўқув-ўқитув тажрибасида н и м а с и? (қизиқ), (хулосаси) қ а й с и//н и м а?, қ а- н а қ а ? (ёшлар) каби сўроқлар берилади. Бу сўроқлар эга, от билан ифодаланган кесим, аниқловчи бўлаклар- га тегишлидир. Бу сўроқларни эргаш гапларга нисба- тан қўллаб бўлмайди. Маълум бўладики, бироп гаи бўлагини изоқлайдиган эргаш гапларга сўроқ берил- майди. Шу муқимки, бош гапда изоҳланишини талаб этадиган бўлак (эга эргаш гапларда — эга, кесим эр- гаш гапларда — кесим, аииқловчи эргаш гапларда — аннқловчи, тўлдирувчи эргаш гапларда — тўлдирувчн) ўрннда эргаш гапларнинг структурасини эргаш гап талабига кўра ўзгартириб қўллаш мумкин. Бундай қо- латларда эргаш гапли қўшма гаплар содда гапга ай- ланади ва эргаш гап битта гап бўлаги бўлади: Ҳамма- сининг ёиш тенглиги қизиқ. Гапимнинг хулосаси — ҳам- ма аъло ўқиши шарт. Меҳнат қилишга бўйни доимо ёр www.ziyouz.com kutubxonasi бермайдиган ёшлар ҳам бор. Кўринадики, бу тип струк* турадаги эргаш гапли қўшма гапларнинг турини тўғри белгилашда уларии содда гапга айлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Гапнинг грамматик структурасини ана шу тарзда ўзгартириш орҳали эргаш гап турини тўгри аниҳлаш мумкин ва шу йўл билан тўгри ёки нотўғри белгиланганлигини текшириш ва унга ишонч ҳосил қи- лиш мумкин. Бош ва эргаш гапларни аниқлашда гапларнинг ту- зилишига ҳам эътибор қилиш зарур. Бош гап тузили- шига кўра мустақил содда гапларга ўхшайди, эргаш гапларда эса бундай хусусият доимо мавжуд бўлмай- ди. Бош гапларнинг кесими шахс қўшимчалариии қа- бул қилади, эргаш гапларнинг кесимн феълнинг шахс- сиз формалари (равишдош, сифатдош, ҳаракат номи) билан ифодалангани учун кесимни ифодаловчи шахс қўшимчаларини доимо қабул қилиши талаб этилмай- ди, кесим таркибида шахс қўшимчалари доимо қўлла- навермайди. Бош ва эргаш гапларни аниқлашда компонентлар- нинг жойлашиш ўрни ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўл- маса ҳам, уларнинг тартнбини назарга олиш лозим. Эр- гаш гап гапнинг бошида ҳам, ўртасида ҳам, охирида ҳам келиши мумкин. Лекин таҳлилда шуни ҳисобга олиш зарурки, тўғри тартиб асосида тузилган боғлов- чиснз бириккан эргаш гапли қўшма гаплар таркнбида эргаш гаплар гапнинг бошида келади. Аксарият ҳолатларда эга, шарт, пайт, мақсад, са- баб, ўрин, қиёс , равиш, ўхшатиш, ўлчов-даража, тўсиқ- сиз эргаш гаплар қўшма ган таркибида бош гапдан ол- дин келади. Юқоридаги эргаш гаплар бош гапни яхлит- лигича ёки упдаги бирон гап бўлагининг маъносини тўлдириш, конкретлаштириш вазифасини бажаради. Ке- сим, аниқловчи, тўлдирувчи ва натижа эргаш гаплар қўшма гап таркибида бош гапдан кейин келади. Бу тип эргаш гаплар бош гапдаги бирор бўлакнинг маъносини аниқлаш учун хизмат қилади ёки бош гапнинг натижа- сини билдиради. Таҳлилда бош ва эргаш гаплар, уларнинг боғланиш йўллари ва бириктирувчи воситалар, бириктирувчи во- ситаларнинг маъно ва грамматик хусусиятлари, эргаш гапларнинг бош гапдаги бирор бўлакни ёки бутун гапни изоҳлаши аниқлаб бўлингач, эргаш гапларнинг тури белгиланади. 140 www.ziyouz.com kutubxonasi Таҳлил мобайннда компоментларнинг тартиби, инто- нацияси, тиниш белгиларп ҳам ҳамиша диқцат марказ- да туриши лозим, Эргаш гапли қўшма гап таҳлили тартиби 1. Гапнинг ифода мақсадига кўра тури. 2. Бош гап ва эргаш гаплар. 3. Эргаш гапларнинг бош гапга боғланиш йўли (боғ- ловчили ва боғловчисиз эргашиш), ҳар бир эргашиш ту’ рининг грамматик воситалари ва уларнинг маънолари, бириктирувчи грамматик воситаларнинг тартиби (ўрни) ва маъноси. 4. Бош ва эргаш гапларда олмош ва нисбий сўзлар- нинг мавжудлиги, уларнинг маъиоси, грамматик форма- си, ўрни, вазифаси. 5. Эргаш гапнинг функцияси (бош гапнинг бирор бўлагини, бош ёки иккинчи даражали бўлаклардан би- рини ёки бутун бош гапни изоҳлаши), сўроғи. 6. Бош ва эргаш гапларнинг маъно муносабати. 7. Эргаш гапли қўшма гапларнинг турлари. 8. Эргаш гапларнинг миқдори, бир печа эргаш гапли қўшма гапларда эргаш гапларнинг бош гапга боғланиш шакли (биргалик ва кетма-кет эргашиш), аралаш типли бир неча эргаш гапли қўшма гапларда эргаш гапнинг бош гапга боғланиши, кўп компонентли эргаш гапли қўшма гапларда боғловчи воситалар ва ёрдамчиларнинг қўлланиши. 9. Эргаш гапли қўшма гап компонентларининг тар- тиби, тиниш белгиси, схемаси. Эргаш гапли қўшма гап таҳлнли намуиаси Кимки Злобин методи билан шиласа, у уч киши- нинг нормасини бажаради. («Совет Узбекистони».) Дарак гап; у уч кишининг нормасини бажаради — бош гап, кимки Злобин методи билан ишласа — эргаш гап; боғловчиеиз эргашиш, эргаш гапнинг кесими тарки- бидаги шарт майли формаси (-са), ким, у нисбий сўз- лар эргаш гапни бош гапга боғлаган, боғланиш воси- таси шарт оттенкасига эга. Ким, у олмошлари шахсни 141 www.ziyouz.com kutubxonasi билдиради, бош ва эргаш ганлардаги иш-ҳаракатни бажарувчилар шу шахслардир; эргаш гап бош гапдаги эга (у) ни, яъни бир гап бўлагини изоҳлаган; эргаш гапда асоспй эътибор шу гапда баён қилин- ган иш-ҳаракатнинг бажарувчисига қаратилган, эргаш гапда ким, бош гапда у олмошлари қўлланган, -ки боғ- ловчиси юкламалик функциясида бўлиб, эргаш гапнинг эгаеини таъкидлаган, эргаш гапдаги шарт маъноси бун- дай структурадаги гапларда эътиборга олинмайди; эга эргаш гапли қўшма гап; бир эргаш гап ва бир бош гапдан нборат; эргаш гап олдин, бош гап ундан кейин келган, вер- гул эргаш гапни бош гапдан ажратиш учун қўлланган, дарак гап охирига нуқта қўйилган; схемаси қуйидагичаг Download 67.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling