О л и й ЎҚув юрт л а р и н и н г
Download 67.76 Kb. Pdf ko'rish
|
Lingvistik tahlil (T.Qudratov, T.Nafasov)
||-е
0 , О м ‘ !— I, 156 www.ziyouz.com kutubxonasi М у р а к к а б п е р и о д т а ҳ л и л и Мураккаб период таҳлили қўшма гапнинг уч тури — боғловчисиз, боғланган, эргаш гапли қўшма гаплар — таҳлили билан узвий боғлиқдир. Қўшма гап компонент- ларининг грамматик тузилиши, ўзаро боғланиш воси- талари ва усуллари, мазмуни ва интонацияси, тиниш белгилари ва бошқа грамматик хусусиятлари ҳақидаги назарий ва амалий маълумотлар мураккаб период таҳ- лилида ҳам талаб этилади. Грамматнк хусусиятлари жиҳатидан периодлар қўшма гапнинг барча турларига хос хусусиятларни ўзида акс эттиради. Шунинг учун период таҳлилини ҳам қўшма гаплар таҳлилинннг му- раккаб шаклн сифатида ўтказиш мақсадга мувофиқ- дир. Грамматик тузилиш, мазмуни ва интонацияси жи- ҳатидан яхлит бир бутунликни ташкил этувчи синтак- тик коиструкция период ҳисобланади. Бундай мураккаб конструкцияларда фикр тўлиқ ифодаланадн. Ифода усулига кўра, улар дарак гап шаклида бўлади. Период таҳлилини танланган конструкцияни кичик таркибий компонентларга ажратпшдан бошлаш ло- зим. Периодлар тузилишига кўра, уч, тўрт, беш ва ун- дан ортиқ компонентлар — предикатив бирлнклардан таркиб топади. Бу компонентлар ўзаро тузилиш, маз- мун ва интонация жиҳатдан узвий боғлиқ бўлади, ху- сусан, боғлиқлик умумий мазмунда ва фикр ифодалаш- да очиқ кўринади. Периодлар кўп компонентли бўлиб, умумий мазмуп муиосабатлари воқса-ҳодиса ва хусу- сиятларни қиёслаш, изоҳлаш ва бириктириш тарзида бўлади. Таҳлилда период таркибидаги компонентларнинг ту- зилиши ва мазмун хусусиятларини ҳисобга олиб қисм- ларга ажратиш лозим. Период компонентларининг миқ- дори қанча бўлишидан ва улар қандай мазмуп муко- сабатида бўлишидан қатъи назар, икки (баъзаи уч ва ундаи ортиқ) қисмдан иборат бўлади. Пернод компонентлари ва қисмларининг бир-бирига боғланиш усули ва боғланиш воситаларини аниқлаш таҳлилда муҳимдир. Бу ўринда қўшма гапларнинг уч тури — боғловчисиз, боғланган ва эргаш гапли қўшма гаплар — компонентларииииг боғланиш усуллари ва воситалари эсга олинади. 157 www.ziyouz.com kutubxonasi Периодни қисмларга ажратишга таҳлилда асосий эътибор қаратилиши лозим. Период қисмлари тузилиш жиҳатдан турлича бўлади. Ҳар бир ҳисм бир содда гапдан ташкил топганидек, эргаш гапли ҳўшма гап- лардаи ҳам, бир неча эргаш гапли қўшма гаплардан ҳам, боғловчисиз ёки боғлапган ҳўшма гаплардап ҳам, аралаш типли ҳўшма гаплардан ҳам тузнлиши мум- кин: Қайрағоч қалин бўлса, ёмғир ўтмас, оға-ини то- тув бўлса, хўрлик етмас. (Мақол.) Сақласа, минг кун- лик, сақламаса, бир кунлик (Мақол.) периодлари икки қисм (тўрт компонент)дан тузилгаи, ҳар бир қисм эргаш гапли қўшма гапдан иборат. Период комнонентлари ва қисмлари турлича боғ- лапган, компонентлар ўзаро -са шарт майли формаси орқали, қисмлар пнтонация ёрдамида боғланган. Қисм- лар ўртасида қиёслаш муносабати мавжуд, биринчи қисмдаги ҳодиса (қайрагочнинг қалннлиги, бирон пред- метни сақлаш— тежаш) иккинчи қисмдаги ҳодиса (ога- иншшнг тотувлигн, бирон предметни сақламаслик — тежамаслик) билан қнёслаиган. Ҳар бир қисм тенгла- ииш интонациясм бнлап бириккан. У чанқаб, уйга кирди-ю, йўлакда турган бочкадаги сувдан тўйгунча ичди; кейин печкада исиниб олиш учун шу ерга ўтирди-да, дарров ухлаб қолди (Н. Ост- ровский.) периодн икки қисмдан тузилган. Период сос- тавида 5 компонент бор, биринчи қисм уч, иккинчи қисм икки компопентли. Биринчи қисм аралаш типли қўшма гап — эргаш гапли ва боғланган қўшма гап, нккинчи қисм боғланган қўшма гап. Қомпонентлар -б равишдош формаси, -ю, -да юкламалари орқали бн- риккан бўлса, қисмлар интонация срдамида бириккан, интонация эса тенгланиш тарзида бўлади. Қисмлар ўртасида воқеа-ҳодисаларни бириктириш муносабати мавжуд. Бириктирув муносабати ифодаланган период- нинг қисмларида турлича, бир-бирига унча яқин, бир- бирига боғлиқ бўлмаган ҳодиса-воқеаларнинг тавсифи баён этилади. Ҳодиса-воқеа ёки хусусиятларнинг тур- ли томонлари тасвирланади. Қиёслаш муносабати син- гари бириктирув муиосабати ифодалаиган периодлар- нинг таркибида ҳам боғловчилар ва боғловчи вазифа- сиДаги элементлар нисбатан кўпроқ қўлланади. Таҳлил жараёнида шунн доимо назарда тутиш ло- зимки, период қисмлари ўзаро, асосан, интонация ёр- дамида бирикади. Интонация тенгланиш ва тобеланиш 158 www.ziyouz.com kutubxonasi тарзида бўлади. Боғловчилар ҳам период қисмларини бириктириш вазифасини бажаради. Одатда, периоднинг маълум бир қисми ёки ҳар бир қисми мураккаблашган бўлади. Таҳлил давомида аиа шу мураккаблашган қисмга эътибор қаратиш даркор, мураккаблашишнинг характерини аниқлай олиш за- РУР- Мен бу орада ташқарига чиқиб, тўполонда отиб юборилган гайка ключини қидириб топдим-да, ўтовдан нарироқ бориб, уни тош ҳайкал ёнига қўшиб қўйдим (Ч. Айтматов.) периодида ҳар икки қисм эргаш гаплар ҳисобига кенгайиб мураккаблашган. Период эргаш гап- ли қўшма гап + эргаш гапли қўшма гап тарзида тузил- ган. Қуйидаги периоднинг биринчи қмсмн мураккаблаш- ган, мураккаблашиш эргаш гапни қўшнш орқали юз берган: Аъзойи бадани таранг тортилиб турса ҳам, боя Омонуллохоннинг ислоҳотларига келиб қолгани эсига тушар ва. ўзи ўқиб кетгудек эди. (77. Қодиров.) Аъзойи бадани таранг тортилиб турса ҳам — тўсиқсиз эргаш гап, шу компонепт билан биринчи қисм мураккаблаш- ган. Мураккаблашган қисм компонентлари эргашиш ва тенгланиш орқали бирикиши мумкин. Юқоридаги пе- риод қнсмлари эргаш гаплар ҳисобига кенгайиб мурак- каблашган, эргашиш орқали бириккан, улар бош гап- га тобе, унга эргашган, период қисмидаги бош гапнинг бирон хусусиятини изоҳлайди. Унинг кўз олдида Бурганқоқ қудуғида сўндирилган кратернинг оғзидай ғор пайдо бўлди-да, юраги орқа- сига тортиб кетди: «ер ютмоқда!» (И. Раҳим. периоди 3 компонентли, лекин икки қисмдан тузилган. 1-, 2- компонент бириичи қисмпи ташкил этгап, ўзаро -да юкламаси орқали'боғланган, биринчи қнсм компонент- лари тснгланиш муносабатида, период боғланган ва боғловчисиз қўшма гаплардап тузилган, 2- компонент 1-компонент билан богловчи орқали бириккап, 3 - ком- понсит бнлан боғловчиснз бирнккан, синтактик жиҳат- дан тепг компонентлар ўзаро бирикиб периодиинг бнр қисмини ташкил этиши мумкин. Период таҳлилида унинг составидаги тиниш белги- лари ва интонациясига ҳам аҳамият берилади, компо- нент ва қисмларнинг боғланнш схемаси чизилади. 159 www.ziyouz.com kutubxonasi 1. Компонентларнинг миҳдори ва чегараси. 2. Компонентларнинг ўзаро бирикиши, компонент- ларни бириктирувчи воситалар (интонация, пайт ва ўрин муносабатини кўрсатувчи лексик элементлар, ол- мошлар, боғловчи ва боғловчи вазифасидаги сўзлар, юкламалар, кўмакчилар, келншик формаларн, сифат- дош ва равишдош формалари, феълнинг тусланишли формалари, гап қурилиши, тартиб, мазмун, айрим гап бў- лакларининг такрорланиши ёки умумий бўлакларнинг мавжудлиги, кесимларнинг замон муносабати, қисмлар- нинг ўринлашиши ва ҳ.) 3. Периоднинг қисмлари — икки, уч ёки ундан ор- тиқ қисмдан тузилиши (ҳар бир қисм вертикал қўш чизиқ билан ажратилади), қисмларнинг боғланиши. 4. Период қисмларининг состави, қисмларнинг му- раккаблашган-мураккаблашмаганлиги. 5. Период қисмларининг мазмун муносабати (воқеа, ҳодиса ва хусусиятларни қиёслаш; воқеа, ҳодиса, хусу- сиятларни изоҳлаш; воқеа, ҳодиса, хусусиятларни би- риктириш). 6. Период составидаги тиниш белгилари, периоднинг схемаси. Download 67.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling