О л и й ЎҚув юрт л а р и н и н г


Download 67.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet56/80
Sana02.11.2023
Hajmi67.76 Kb.
#1738928
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   80
Bog'liq
Lingvistik tahlil (T.Qudratov, T.Nafasov)

қатнов булмоқ.
ёйиқ содда гап, арава сиғмайдиган, ичкарилик— 
аниқловчи, аниқловчилар 
уюшган, кўчага — ҳол, бу 
кун — ҳол, аниқловчили ва ҳолли ёйиқ содда гап, ара- 
лаш ёйнқ содда гап;
тўлиқ гап;
тасдиқ гап, бўлишли формадагн феъл ҳаракатнинг 
бажарилганлигини ифодалаган;
синтактик вазифа бажармаган элементлар йўқ;
ажратилган гап бўлаклари йўқ, мураккаблашмаган 
гап;
уюшиқ бўлаклар ўзаро вергул билан ажратилган, 
дарак гап охирига нуқта қўйилган. 
Схемаси қуйида- 
гича:
Арава сиғмайдиган, 
ичкарилик кўчага бу кун жон 
кнрган.
Ҳар кун эрталаб бир вақтда — бир минут кечикиш, 
ё олдин кетиш йуқ — нонушта қилмасдан дўконга кета- 
ди, оқшом, албатта, уйга қайтиб, оила билан овқат- 
ланади, сўнгра онасини зиёрат қилади. (Ойбек.)
Дарак гап, хабар мазмуни ифодаланган;
шахси аниқ гап. 4 та содда гапдан тузилган қўшма 
гап, содда гапларнинг ҳаммаси бир хил, ҳаммаси шах- 
си аниқ гап;
гапларнинг кесимлари III шахс бирликдаги ижро 
майли феъл формаси билан ифодаланган, кесимларнинг 
структурасидан ҳаракатни бажарувчи шахснн аниқлаш 
мумкин;
гапларда асосий эътибор ҳаракатни бажарувчига 
қаратилган, ҳаракатни бажарувчи у, эга — ҳаракатни 
бажарувчидир;
кетади, қайтиб, овқатланади, 
зиёрат қилади — ке- 
снм, кесимлар III шахс бирликдагн ижро майлн феъл 
формаси билан ифодаланган, кесимлар ҳаракат билди- 
ради, кесимларнинг грамматик структураси орқали 
эгани аниқлаш мумкнн, гапларда эганинг ифодалани- 
ши талаб этилмаган;
124
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳар бир содда гапда иккинчи даражали бўлаклар 
мавжуд: 1-гапда дўконга — ҳол, нонушта қилмасдан— 
ҳол, %ар кун эрталаб бир вақтда — ҳол, ҳоллн ёйиҳ гап;
2- гапда уйга — ҳол, оқшом — ҳол, 
ҳолли ёйиқ гап;
3- гапда оила билан — тўлдирувчи, тўлдирувчили ёйиқ 
гап, 4-гапда онасини — тўлдирувчи, сўнгра — ҳол, ара- 
лаш ёйиҳ гап;
ҳар бир содда гап тўлиқ гап;
барча содда гаплар, умуман, ҳўшма гап, тасдиҳ гап, 
ҳаракатнинг бажарилганлиги бўлишли феъллар билан 
ифодаланган;
синтактик вазифа бажармаган элементлар бор:бир 
минут кечикиш, ё олдин кетиш йўқ — кириш гап, 1-гап 
таркибида келган ҳар кун эрталаб бир вақтда мурак- 
каб бирикма билан ифодаланган ҳолни изоҳлаган, қў- 
шимча маълумот киритган — кириш гап олдинги му- 
раккаб бирикма мазмунини тўлдирган, таъкидлаган, 
гапнинг ўртасида, ўзи изоҳлаётган бўлакдан кейин кел- 
ган, ҳар икки томоиидан ти;ре билан ажратилган, асо- 
сий гапга нисбатаи пастроқ оҳангда, асосий гапдан па- 
уза билан ажратилиб айтилади; албатта — кириш сўз, 
иккинчи гап таркнбида, гапнинг ўртасида келган, ра- 
виш билан нфодаланган, ишонч мазмунини билдиради, 
ҳар икки томонидан вергул билан ажратилгаи, кичик 
пауза билан, паст оҳангда айтилади; 1-гап кириш гап 
билан мураккаблашган, 2- гап кириш сўз билан му- 
раккаблашган, 3-, 4- гаплар мураккаблашмаган;
ажратилган гап бўлакларн йўқ;
кирнш гап ҳар икки томонидан тире билан, кирпш 
гапнинг угошиқ эгалари вергул билан, кириш сўз ҳар 
икки томонидан вергул билан ажратилган, содда гап- 
лар ўзаро вергул билан ажратилган, дарак гап охирига 
нуқта қўйилган.
Кабинадан чиқишга тўғри келди.
(Ч. Айтматов.)
Дарак гап, хабар мазмуни ифодаланган;
шахссиз гап, гапда асосий эътибор ҳаракатни нфо- 
далашга қаратилган, ҳаракатни бажарувчи шахс сўз- 
ловчи учун аҳамиятли эмас, шунинг учун фикр гап- 
нииг шу структурасида баён қилинган;
чиқишга тўғри келди — кесим, кесим жўналиш кели- 
шигидаги ҳаракат номн, снфат ва феъл билан ифода: 
ланган, мураккаб кесим, кесимнинг учинчи компоненти
125
www.ziyouz.com kutubxonasi


тусланган — III шахс, бнрлик, ўтгаи замон, ижро майли, 
кесим составидаги феъл формасига қараб эгани III шахс 
кишилнк олмошп дейиш мумкин эмас, эгани тиклашга 
эҳтиёж йўқ;
ёйиқ содда гап, кабинадан — тўлдирувчи, тўлдирув- 
чнли ёйиқ гап;
тўлиқ гап;
тасдиқ гап, бўлишли формадаги феъл билан ҳара- 
катнинг бажарилганлиги ифодаланган;
синтактик вазифа бажармаган элементлар 
йўқ, 
мураккаблашмаган гап;
ажратилган гап бўлаклари йўқ;
дарак гап охирига нуқта қўйилган. Схемаси қуйида- 
гича:
Қабинадан чиқншга тўғри келди.
Ҳалим эшоннинг қизими?

Ҳа, 
ўша...
Буровойга борганмиди?
Йўц. (И. Рацим.)
Султон акам ҳозир Испанияда, Аҳмаджон.
Испанияда?

Ҳа. 
(А. Мухтор.)
Дарак гап, хабар мазмуни ифодаланган;
сўз-гап, ҳа — тасдиқ билдирувчи сўз-гап, йўқ — ин- 
кор билдирувчи сўз-гап, иккаласи ҳам сўроқ гапга жа- 
воб тарзида айтилувчи. жавоб гап, бошқа бўлаклар би-; 
лан ёйилмайдиган гап, гапда эга ҳам, кесим ҳам ифо- 
даланмагап, эга состави ёки кесим составн деб составга 
ажратнлмайди, эга ёки кесим деб бўлакларга ажратил- 
майдиган гап, ҳукм ифодаланган гап, диалогда қўллан- 
ган.
«Ийе, ойим-ку, цачон келибди, нима қилиб юрибди?» 
деб ўйлади-да, югуриб унинг олдига борди:
Ойи!
Акрамхон! (И. Раҳим.)
Ундов.гап, эмоционал муносабат ифодаланган, куч- 
ли эмоция билан айтилади; вокатив гап, Ойи! Акрамхон! 
кучли мурожаат, шодлик эмоцияси билан 
айтилади. 
Структурасига кўра, ундалмага ўхшайди, Ойи! вокатив 
гапидан ойим келибди ёки ойи,'сиз келибсиз-ку! мазмупи' 
англашилади; Акрамхон! гапидан Акрамхон, мен кел- 
дим! мазмуни англашилади, бу гаплар ҳукм ифодала- 
ган, эга состави ёки кесим составига ҳамда кесим ёки
126
www.ziyouz.com kutubxonasi


эга деб бўлакларга 
ажратилмайднгам гап, диалогда 
қўлланган.
Ким айтди шу гапни? — деди аччиғидан кўзлари 
чақнаб Ойимхон.
Маориф бўлимининг мудири Хидиров.
Шундай денг?
Шундай. (П. Турсун.)
Дарак гап, хабар мазмунн ифодаланган, бош бўлак- 
лари (ёки бир бош бўлак) мавжуд гаплардан кучлироқ 
оҳангда айтилади;
сўз-гап, тасдиқ бнлдирувчи сўз-гап, сўроқ гапга жа- 
воб тарзида айтилувчи жавоб гап, олмош билан ифода- 
ланган. Ҳа сўз-гапи билан функциядош, шундай сўз-га- 
пи ўрнида ҳа сўз-гапини қўллаш мумкин, бошқа бўлак- 
лар билан ёйилмайднгап гап, эга состави ёки кесим 
составига ҳамда эга ёки кесим деб бўлакларга ажра- 
тилмайдиган гап, ҳукм ифодаланган, диалогда қўллан- 
ган.
Лекин мен газетада бўлганим учун кузатиб юрдим: 
Маҳмудов билан Каримов аввалгидай сидқидиллик би- 
лан ишлади; мана биринчи курслилардан ҳам сўранг- 
лар. Бошқа курслар ҳам билса керак.— Тўғри! (П. Қо- 
диров.)
Ундов гап, эмоционал муносабат ифодалаиган, куч- 
ли эмоция билан айтилади;
сўз-гап, сифат бнлан ифодаланган, тасдиқ билди- 
рувчи сўз-гап, ҳа сўз-гапига функциядош, ҳа сўз-гапи- 
да тасдиқдан ташқарн сўзловчининг бошқа муносабати 
ифодаланмайди, бу гапда сўзловчининг суҳбатдош га- 
пини маъқуллаш, ростлигини кўрсатиш, модал муноса- 
бати қам ифодаланган, ҳукм ифодалаиган, бошқа бў- 
лаклар билан кенгайтириш мумкин — гапингиз тўғри, 
сўзингиз тўғри, айтганларингиз тўғри ва ҳ., эга соста- 
ви ёки кесим составига ҳамда эга ёки кесим деб бў- 
лакларга ажратилмандиган гап, диалогда қўлланган.

Download 67.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling