О л и й ЎҚув юрт л а р и н и н г
Download 67.76 Kb. Pdf ko'rish
|
Lingvistik tahlil (T.Qudratov, T.Nafasov)
Қўшма гап таҳлили
Қўшма гапларнинг таҳлили синтактик таҳлилнинг мураккаб ва кўп қиррали турларидан биридир. Узбек тилида қўшма гапларнннг мураккаб лиигвистпк хусу- сиятларга эгалиги назарда тутилганда, таҳлнл студент ва ўқитувчидан системали назарий билим ва амалий малакага эга бўлишни тақозо этиши табиий. Қўшма гапларнинг мураккабдиги унинг ўзаро гу- 127 www.ziyouz.com kutubxonasi руҳланишиднр. Мазмуни, грамматик тузилиши, бирики- ши, грамматик белгилари ва интонациясига кўра қўш- ма гаплар боғловчисиз, боғланган ва эргаш гапли қўшма гапларга бўлиниб гуруҳланади. Ҳар бир тип ўз ички хусусиятларининг тафовутли белгилари билан фарқланишн жнҳатидан бнр неча группаларга ажра- тилади. Компонентларнинг боғланиши, боғлаинш усул- лари ва воситалари, бир-бирига мазмун муносабати, тузилиши ва интонацияси каби хусусиятлар кўшма гап- ларни группаларга ажратишда критерия вазифасини ўтайди. Грамматик таҳлил жараёнида ана шу белги- ларни ҳисобга олиш лозим, қўшма гапларни гуруҳ ва группаларга ажратишда ҳар бнр гапнинг ўзига хос ху- сусиятларинн назарда тутишга тўғри келади. Ҳозиргн ўзбек тилида ҳўшма гапларнинг грамматик хусусиятлари проф. Ғ. Абдураҳмонов, М. Лсқарова, А. Ғуломов, Ф. Қамолов, X. Абдураҳмонов, Ҳ. Руста- мовларнинг илмий асарлари ва дарсликларида атроф- лича ёритилган. Илмий ва ўқув адабнётларда термни- лар ҳар хиллигидан ташқари, қўшма гап типларининг айримлари классификациясида ҳам турличалик мав- жуд. Таҳлил жараёнида ёки упга тайёргарлик учуи ил- мий ва ўқув адабиётларни мутолаа қилганда қуйидаги масалаларга эътиборни қаратиш лозим: 1. Қўшма гапларга умумий характеристика бериш, тузилишига кўра турларини аниқлаш. 2. Қўшма гап компонентларини боғловчи восита- ларни белгилаш (мазмун, интонация, тартиб, ёрдамчи сўзлар, нисбий сўзлар, сўз формалари). 3. Қомпонентларнинг боғланиши (боғловчили, боғ- ловчисиз) ва эргашиш х}шусиятларини ажрата билиш, ҳар бирининг энг муҳнм грамматик белгиларини би- лиш. 4. Қўшма гапларнинг мазмунига кўра классифика- цияси ва бу классификация принципларини белгилай билиш. 5. Тиниш белгиларини тўғри қўйиш. 6. Қўшма гап таркибидаги содда гапларга харак- теристика бериш, мустақил' содда гаилар билан қўш- ма гаплар таркибидаги содда гапларни мазмун, струк- тура, интонация, тартиб жиҳатдан қнёслаш. 7. Гап бўлакларига умумий характеристика бериш, уларнинг ифодаланиши ва бошқа грамматик хусусият- ларини кўздан кечириш, www.ziyouz.com kutubxonasi Ана шу масалаларнинг илмий-назарий ва амалнй жиҳатлари ўзлаштирилиб, идрок қилингаи тақдирдаги- на таҳлил системали ва нлмий, асосли бўлнши аниқ. Қўшма гап таҳлилида қуйидаги амалий тартибга рпоя этиш тақозо этилади: а) танланган қўшма гап доскага ёки дафтарга ёзи- лади, ифодали ўқилади ва тиниш белгилари қўйнлади (тиниш белгиларини қўйишда қийинчилик ёки нккила- ниш туғилса, гапнинг таҳлилп тўлиқ тугаллангандан сўнг ёки таҳлил жараёнида қўйиб борилади); б) қўшма гап таркибидаги содда гаплар аниқлана- ди, ҳар бир содда гапнинг предикатив ядроси (икки составли гап шаклида бўлса, эга ва кесим, бир состав- ли гап шаклида бўлса, кесими) белгиланади. Сўнгра ҳар бир содда гап чегараси ажратилиб, орасига вер- тикал жуфт чизиқ қўйилади ва улар рақам билан но- мерланади; в) қўшма гап компонентларининг ўзаро боғланиш усуллари белгиланади, боғловчи воситалар аниқланади, содда гапларнинг бир-бирига муносабати ва боғловчи воситалари орқали қўшма гапларнинг турлари аниқ- ланади; г) қўшма. гапларнинг ҳар бир тури (боғланган, эр- гашган, боғловчисиз қўшма гаплар) ўз ички грамма- тик ва семантик хусусиятларига кўра алоҳида таҳлил этилади; д) таҳлпл этилган қўшма гап ҳар бир турининг схе- маси чнзилади. Схемада ҳар бир гапнинг структура ва семантик муносабатлари инобатга олинади. Download 67.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling