2-жадвал Ўзбекистонда аҳолининг иқтисодий фаоллиги даражаси ва динамикаси | | | | | - 2022 йил 2016 йилга нисбатан, фоизда
| | | | | | | - Аҳоли сони (йил охирига), млн. киши
| | | | | | - Меҳнат ресурсларининг ўртача сони, млн.киши
| | | | | | - Иқтисодий фаол аҳолининг ўртача сони, минг киши
| | | | | | - а) иқтисодиётда банд бўлганлар сони, минг киши
| | | | | | - б) ишсизлар сони, минг киши
| | | | | | - Аҳолининг фаоллик даражаси (меҳнат ресурсларига нисбатан), %
| | | | | | Эганинг тузилишига ва объект бирликларининг гуруҳланишига боғлиқ ҳолда статистик жадваллар оддий ва мураккаб, кейингиси эса ўз навбатида гуруҳий ва комбинацион жадвалларга бўлинади. Оддий жадвалнинг эгасида қайсидир объект ёки ҳудудлар бирлиги оддий рўйхат кўринишида ёзилади. Бундай жадвалнинг эгасида тўплам бирликларининг гуруҳланиши мавжуд эмас. Оддий жадваллар фақат тавсиф билан чекланган маълумотларни ўз ичига олади. Улар ўрганилаётган ҳодисаларнинг ижтимоий-иқтисодий турларини, уларнинг тузилишини, шунингдек, уларни тавсифловчи белгилар ўртасидаги алоқадорликни ва ўзаро боғлиқликни аниқлашга имкон бермайди. Бу вазифалар гуруҳий ва айниқса комбинацион жадваллар ёрдамида тўлиқроқ ҳал қилинади. - Гуруҳий статистик жадвал эгаси тўплам бирликларини бир миқдорий ва атрибутив белги асосида гуруҳлаш натижаларини ифодалайди. Масалан, ҳудудларни ишсизлик, бандлик даражалари бўйича гуруҳлаш.
- Мураккаб ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни тўлиқроқ тавсифлаш учун бир белги бўйича гуруҳлашнинг ўзи етарли эмас. Ўрганилаётган объектлар, одатда, кўплаб хусусиятлар, кўплаб белгилар, кўпинча ўзаро боғлиқлик билан тавсифланади. Бу боғланишларни очиб бериш ва ҳодисаларнинг типларини тўлиқроқ тавсифлаш учун улар икки ёки ундан ортиқ белгиларга кўра мураккаб гуруҳлашга таянади. Мураккаб гуруҳлаш материалларни статистик жамлашда комбинацион жадвал қўлланилади.
- Комбинацион жадвал – бу эга қисмида объектларни иккита ва ундан ортиқ белгилари асосида гуруҳлаш натижаларини акс эттирадиган жадвалдир.
3. Жадвалларни тузишнинг асосий қоидалари - Статистик жадваллар статистик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган бўлиши керак. Шунга кўра уни тузишда қуйидаги қоида ва тартибларга амал қилиш лозим.
- 1. Жадвал ихчам бўлиши, фақат статика ва динамикада ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳодисани бевосита акс эттирувчи ва унинг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган дастлабки маълумотларни ўз ичига олиши керак.
- 2. Жадвалнинг сарлавҳаси, устун ва сатрларнинг номлари аниқ, қисқа бўлиши, тўлиқ бир бутунликни ифодалаши, матн мазмунига узвий мос келиши керак.
- 3. Устун ва қаторларни рақамлаш мақсадга мувофиқ ва қатор номлари билан тўлдирилган чапдаги устунлар одатда алифбонинг бош ҳарфлари (А), (Б) ва ҳоказолар билан белгиланади ва кейинги барча устунлар ўсиш тартибида рақамланади.
- 4. Шартли белгилашларга катта эътибор бериш керак. Зарур бўлганда айрим кўрсаткичлар ёнига юлдузча ёки рақамлар қўйилиб, уларни қаердан ёки қандай ҳисоблаб олинганлиги илова тарзида берилиши керак.
- 5. Ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, жадвалда шу кўрсаткич ўрнига “маълумот йўқ” ёки нуқталар (...) қўйилади, агарда ҳодиса умуман содир бўлмаган бўлса, тире (-) белгиси билан ифодаланади. Жадвалларни тузиш техникаси яхши эгалланса, уларни ўқиш ва тушуниш иши анча осонлашади.
- 4. Статистик график тушунчаси ва унинг унсурлари
- Социал-иқтисодий ҳодисаларнинг замонавий таҳлили маълумотларини тақдим этишда график усули хизмат қилиб, амалда кенг қўлланилади.
- Статистик графиклар – бу рақамли миқдорлар ва уларнинг нисбатини геометрик шакллар, чизиқлар, нуқталар ва турли хил рамзий тасвирлар ёрдамида шартли тасвирлаш усулидир.
- Статистик графикларнинг асосий афзаллиги – яққолиги ва жозибалилигидир. Унинг тўғри тузилиши туфайли статистик кўрсаткичлар диққатни ўзига тортган ҳолда, тушунарли, ифодали, ихчам, эсда қоларли бўлади.
- Бу усул турли ходисаларни таққослашда, уларнинг динамикаси ва ўзаро боғланишларини таҳлил қилишда, ўрганилаётган мураккаб тўпламларнинг тузилишини текширишда, айрим воқеаларнинг ёйилиш кўламини тасвирлашда қўлланилади.
- Статистик графикда қуйидаги асосий унсур (элемент)лар фарқланади: график тасвир; график майдон; фазовий белгилар, масштаб белгилари; график талқин.
- График тасвир – бу рамзий белгилар бўлиб, унинг ёрдамида статистик маълумотлар чизиқлар, нуқталар, текис геометрик шакллар (тўртбурчаклар, квадратлар, доиралар ва бошқалар) кўринишида тасвирланади.
- График майдон – график тасвир акс эттириладиган текисликдир, яъни графикни ҳосил қилувчи геометрик белгилар жойлаштирилган майдондир.
- Масштаб (миқёс) - бу рақамли кўрсаткичларнинг графикда акс эттирилган ўлчамидир. У статистик графикларда рақамлар билан ифодаланган кўрсаткичларни график майдонда тасвирий нисбатларга айлантиради.
- График масштабини белгилашда шкала муҳим аҳамиятга эга. Шкала деганда аниқ рақамлар каби ўқилиши мумкин бўлган нуқталар билан ажратилган чизиқ тушунилади.
- Графикнинг охирги унсури – бу график талқинидир (экспликация). Бу унсур графикнинг мазмунини сўз билан ифодаланишини таъминлайди.
- График талқини график номини, масштаб шкаласидаги ёзувларни, графикнинг баъзи бир қисмларига изоҳларни акс эттирувчи унсурдир. График талқини қисқа ва тушунарли бўлиши лозим.
- 5. Сифат белгига эга бўлган маълумотларни графикда тасвирлаш
- Синф – бу сифатий маълумотлар таснифланиши мумкин бўлган категориялардан биридир.
- Синф частотаси – маълумотлар қаторидаги муайян синфга кирувчи кузатувлар сони.
- Синфнинг нисбий частотаси – синф частотасининг маълумотлар қаторидаги кузатувлар умумий сонига нисбатидир.
- Синф фоизли улуши – синф нисбий частотасининг 100 га кўпайтирилганидир, яъни, Синф фоизли улуши = синф нисбий частотаси х100
- Сифат маълумотларини график тасвирлаш усуллари бўйича хулоса
- Устунли график: сифат ўзарувчиларнинг категориялари (синфлари) устунларда акс эттирилади, бунда ҳар бир устуннинг баландлиги синф нисбий частотаси ёки синфнинг фоизли улушига тенг бўлади.
- Доиравий диаграмма:сифат ўзарувчиларнинг категориялари (синфлари) доиранинг қисмлари сифатида акс эттирилади. Ҳар бир қисмнинг ўлчами синф нисбий частотасига пропорционал бўлади.
6. Диаграммалар ва уларнинг турлари - Диаграмма – бу графикларнинг кенг тарқалган туридир. Улар бир-бирига боғлиқ бўлган катталикларни турли жиҳатларини ифодалашда қўлланилади.
- Таққослаш диаграммаларининг кенг тарқалган турларидан бири бу устунли диаграммалардир. Бундай диаграммалар эни бир хил бўлган тўғри тўртбурчакли устунлардан ташкил топган бўлиб, ҳар бир устун узунлиги (бўйи) кузатилаётган катталикларни акс эттиради. Бунда ҳар бир устун узунлиги маълум масштабда статистика кўрсаткичларининг катталигини ифодалайди. Устунлар бир-бирига ёпишган, устма-уст (қисман) ёки бир хил масофада вертикал ҳолда жойлаштирилади.
1-расм. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши, фоизда 2-расм. Ўзбекистонда ЯИМ ва КВХТнинг ЯИМдаги улуши бўйича маълумотлар (трлн.сўм) Ҳодисалар вақт бўйича ўзгаришини тасвирлаш учун динамика диаграммалари тузилади. Динамика қаторларидаги ҳодисаларни тасвирлаш учун устунли, лентали, квадрат, доиравий, чизиқли, радиал ва бошқа диаграммалардан фойдаланилиши мумкин. Динамика диаграммалари турини танлаш, асосан, бошланғич маълумотлар хусусиятларига, тадқиқот мақсадларига боғлиқ. Вариацион қаторларни тасвирловчи графикларнинг гистограмма, полигон, кумулята ва огива деб аталувчи турлари мавжуд. Улар тўғри чизиқли координаталар тизимида ифодаланади. Статистика хариталари – график тасвирлаш шаклларидан бири бўлиб, статистик маълумотларни ҳудудлар бўйича жойланишини чизмали географик хариталарда ифодаланишидир. Статистика хариталарининг икки шакли мавжуд: харитаграмма, харитадиаграмма. Харитаграмма – бу схематик географик харита бўлиб, харитада тасвирланган ҳудудларни уларга тегишли ҳодиса ва жараёнлар хусусияти, сифат ёки миқдор кўрсаткичи бўйича штрихли нуқта ёки чизиқлар, турли хил ранглар орқали тасвирлашдир. Хариталарнинг яна бир тури харитадиаграммалардир. У географик хариталардаги ҳудудлар ҳодисаларини диаграммаларда тасвирлаш орқали ҳосил қилинади. Бунда тасвирловчи белги(диаграмма)лар бўлиб нуқта, чизиқ, устун, лента, квадрат, доира, ҳар хил фигуралар хизмат қилади. Бу белгилар ҳудудларга тегишли ҳодисаларнинг даражасига ёки хусусиятига кўра турли ўлчовда географик хариталарга жойлаштирилади. Эътиборингиз учун раҳмат! - Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |