O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Download 7.03 Mb.
bet13/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

Умумтаълим мақсадлари: ўқувчиларга маълум математик билим, кўникма ва малакалар системасини бериш; ўқувчиларга оламни ўрганишнинг математик усулларини эгаллашларига ёрдам бериш; ўқувчиларни оғзаки ва ёзма математик нутққа ўргатиш; ўқувчиларнинг таълим жараёнида ва ўз устида ишлашларида фаол билиш фаолиятини ошириш учун зарур билим, кўникма ва малакалар билан қуролланишга ҳамда қўллашлари учун етарли математик маълумотларни олишига эришиш.
Тарбиявий мақсадлари: математика фанига бўлган турғун қизиқишни тарбиялаш; ўқувчиларни ахлоқий, маънавий-маърифий, иқтисодий, эстетик ва экологик тарбиялаш( масалан, меҳнатга ҳурмат, бурч ҳисси, гўзаллик, зийраклик, ирода ва чидамлилик ва ҳ.к. хислатларни тарбиялаш); ўқувчиларнинг математик тафаккур ва қобилиятларини ривожлантириш, уларда математик маданиятни шакллантиришдан иборат.
Амалий мақсадлари: олинган билимларни оддий ҳаётий масалаларни ечишга, бошқа ўқув фанларни ўрганишда қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш; математик асбоблар ва жиҳозлардан фойдалана олишга ўргатиш; билимларни мустақил эгаллай олиш кўникмаларини таркиб топтириш.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синфлари учун математикадан давлат таълим стандарти мактабда ўқувчиларга математикани ўқитишдан кўзда тутилган мақсадларни қуйидагича белгилайди:
- ўқувчиларнинг ҳаётий тасаввурлари билан амалий фаолиятларини умумлаштириб бориб, математик тушунча ва муносабатларни улар томонидан онгли ўзлаштирилишида ҳамда ҳаётга тадбиқ эта олишига интилиш;
- ўқувчиларда изчил мантиқий фикрлашни шакллантириб бориш натижасида уларнинг ақл-заковат ривожига, табиат ва жамиятдаги муаммоларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини топа олишларига кўмаклашиш;
- инсоният камолоти, ҳаётнинг ривожи, техника ва технологиянинг такомиллашиб бориши асосида фанларнинг ўқитилишига бўлган талабларни ҳисобга олган ҳолда мактаб математика курсини уларнинг замонавий ривожи билан уйғунлаштириш;
- ватанпарварлик, миллий ғурурни таркиб топтириш, ривожлантириш, математика ривожига комусий олимларимиз қўшган улкан ҳиссаларидан ўқувчиларни хабардор қилиш;
- жамият тараққиётида математиканинг аҳамиятини ҳис қилган ҳолда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми сифатида математика тўғрисидаги тасаввурларни шакллантриш;
- ўқув жараёнини демократиялаштириш, гуманитарлаштиришга эри-шиш.
Умумий ўрта таълим мактабларида математик таълимнинг вазифалари куйидагилар: сон ҳақидаги тасаввурларни ривожлантириш ва ҳисоблашнинг инсон тажрибасидаги ўрнини кўрсатиш; ҳисоблашнинг амалий кўникмаларини ва ҳисоблаш маданиятини шакллантириш; алгебраик амалларни бажариш кўникмаларини шакллантириш ва уларнинг математика ва бошка соҳадаги масалаларни ечишда қўллаш; элементар функцияларнинг хоссалари, графикларини ўрганиш ва уларни табиатдаги мавжуд муносабатларни таҳлил қилиш ҳамда уларни баён қилишда фойдаланиш; планиметриянинг усуллари ва асосий маълумотларини ўзлаштириш; ўрганилаётган тушунча ва услублар ҳаётда ва табиатда рўй бераётган ҳодисаларни математик моделлаштириш воситаси эканлиги тўғрисида тасаввурларни шакллантириш; фазовий жисмларнинг хоссаларини ўрганишда бу хоссаларнинг амалиёт масалаларини ечишга тадбиқ қилиш кўникмаларини шакллантириш.
Давлат таълим стандарти(ДТС): математикадан таълим мазмунининг мажбурий ҳажмини; ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда танланадиган ўқув юкламасининг юқори миқдоридаги ҳажмини; асосий йўналишлар бўйича ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар ва уларни баҳолаш меъёрларини белгилайди.
Ёш авлодга ҳозирги замон фани янгиликларини, унинг мураккаб қирраларини ўргатиш билан бир қаторда ўтмиш меросимизни ўрганишга имконият туғдирилиши лозим. Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Аҳмад Фарғоний, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абул Вафо Бузжоний, Fиёсиддин ал-Коший, Умар Ҳайём, Насриддин Ат-Тусий, Мирзо Улуғбекларнинг ва ҳозирги замон машҳур ўзбек математикларининг математика фанига қўшган ҳиссалари ҳақида тушунча бериш мақсадга мувофиқ.
Математик таълимнинг асосий йуналишлари: сон ва ҳисоблашлар; ифодаларни айний шакл алмаштиришлар; тенгламалар ва тенгсизликлар; функциялар ва графиклар; геометрик шакллар ва катталиклар.
Бу йўналишлар бўйича стандартда мажбурий минимум белгиланган.
Ўқувчиларнинг математик тайёргарлигига қўйиладиган талабларда:
а) математик таълим жараёнида ўқувчиларга бериладиган имкониятлар баён этилади; в)ўқувчиларнинг математикадан эгаллашлари мажбур бўлган билим ва малакалар, масалалар ечиш кўникмалари кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 август IX сессиясида «Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» мавзусидаги сўзланган маърузада «Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир» деб таъкидланди.
Мазкур сессияда таълим-тарбия тизимининг истиқболини белгилаб берувчи иккита меъёрий ҳужжат «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури» қабул қилинди.
Таълим соҳасида қабул қилинган бу ҳужжатлар асосида барча иш юритиш йўриқномалари янгиланишга олиб келинди. Бунда энг аввало узлуксиз таълим тизими, шу жумладан, умумий ўрта таълимни ташкил этиш борасида бир қатор ишларни бажаришни тақозо этди.
2004 йилдан бошлаб янги таҳрирдаги ДТСлар, модернизация қилинган ўқув дастурлари босқичма-босқич республика миқёсида Сурхондарё вилоятида, вилоят миқёсида Булунғур туманидаги 11-мактабда тажриба-синовдан ўтказилиб, натижалари хулосаланиб республика миқёсида амалиётга жорий этилмоқда.
Мазкур курснинг мақсади тингловчиларни математика фани ҳамда умумтаълим мактабларида ўқитиш методикасига оид янги информацион ва замонавий педагогик технологиялар билан таништириш, математика дарсларига қўйилган методик талаблар, режалардаги ўзгартиришлар, шунингдек, янги ўқув қўлланмалар ва дарсликларнинг асосий мазмуни, методик тузилишини хусусиятлари ҳақида маълумот беришдан иборатдир.
Халқ таълими тизимининг янги ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси ва «Таълим тўғрисида»ги қонунида равшан ифодалаб берилган. Унинг мақсади, мазмуни, шакли, усуллари ва воситаларининг умумий услубий атамаси эса «Ўзбекистонда ўрта умумий таълим Концепцияси»да ёритиб берилди. Унда ўрта умумий таълим мактаблари узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми сифатида тузилиб, ҳамма ўқувчиларга жаҳон фани ютуқлари ҳамда маданиятига доир билимлар бериши назарда тутилган.
Ўқувчиларнинг математика фанининг келиб чиқиши ва ривожланишида буюк ватандошларимиз бўлган Ал Хоразмий, Мухаммад Тарағай Улуғбек, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Ал Коший каби алломаларимизнинг ва улардан кейинги математик олимларимизнинг тадқиқот ишлари ва илмий ғоялари билан таништириб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Кишилик жамияти тараққиётидан маълумки ҳар қандай мамлакатнинг тараққий этиши ундаги фан-техниканинг ривожланишига бевосита боғлиқдир. Фан-техниканинг ривожланишида эса фундаментал фанларни, шу жумладан, математика фанининг ривожи марказий ўрин эгаллайди. Мамлакатимизда ёшларнинг миллий мафкураси ва маънавиятини шакллантиришда халқ таълими тизимининг аҳамияти ниҳоятда салмоқлидир. Ҳозирги кунда ўқувчиларнинг қандай билимларни эгаллаганликларини билиш муҳимдир. Бу эса ўқитилаётган ўқув дастурларининг мазмуни бунга мос дарслик ва қўлланмалар ҳамда шулар асосида таълим бераётган ўқитувчилардан боғлиқдир. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ва «Умумий ўрта таълим давлат таълим стандарти» талабларидан келиб чиққан ҳолда математика фанини ўқитишнинг умумий мақсад ва вазифалари аниқланади.
Умумий ўрта таълим мактабларида математика фанини ўқитишнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг Ватанга садоқат, юксак ахлоқ, маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш, билимли бўлишни, таълимнинг тарбия билан боғланишини таъминлашдир. Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир жамият аъзосининг меҳнат фаолияти ва кундалик ҳаёти учун зарур бўлган фанларни ўрганиш ва умумий ўрта таълим негизида академик лицей ёки касб –ҳунар коллежида билим олишни муваффақиятли давом эттириш учун етарли бўладиган математик билим ва кўникмалар тизимини ўқувчиларда шакллантиришдан иборатдир.
Бу юксак вазифаларни амалга оширишда ўқитувчининг роли ниҳоятда каттадир. Бунда қандай ўқув дастури ва режалар асосида ўқитилишини билиш зарур. Шу нуқтаи-назардан умумий ўрта таълимнинг 5-9 синфларида математика фани ўқув дастури ва режалари мазмун, моҳияти билан курс тингловчиларини яқиндан таништириш зарурдир. Бунга бўлган биринчи эҳтиёж курсдаги барча ўқитувчилар ҳамма барча синфларда дарс беришмайди.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling