O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti
Билим, кўникма ва малакаларни текшириш
Download 7.03 Mb.
|
MO\'M (maruzalar matni)
4. Билим, кўникма ва малакаларни текшириш.5. Билимларни системалаштириш, ўрганилганларни умумлаштириш.Талаблар – тарбия мақсадларини ўрнатиш учун мақсадга йўнал-тирилган ишни амалга ошириш, ўқувчилар билиш фаолиятларини фаоллаштиради. Умумий мақсад сари йўл очилади.3. Математика дарсини таҳлил қилиш назорат ва таълим бериш воситаси сифатида хизмат қилади ва бунда қуйидаги мақсадларни текшириш асосий вазифа қилиб олиниши мумкин:1. Дарс мақсадларининг амалга оширилиши; 2. Дарснинг математик мазмуни ва илмий савияси; 3. Дарсда қўлланилган ўқитиш усуллари самарадорлиги; 4. Дарсда ўқитувчи ва ўқувчининг фаолияти сифати; 5. Ўқувчиларда кўникма ва малакаларни шакллантириш. Бунинг ҳар бир банди учун дарс таҳлил қилинади ва тегишли хулосалар, ютуқ ва камчиликлар кўрсатилади, таклиф ва мулоҳазалар билдирилади. Дарснинг тўла тузилиши ўқитувчининг дарс бериш хусусият ва босқичларини ҳисобга олган ҳолда тузиб чиқилиши мумкин. 4. Математика бўйича ўқувчилар билимини баҳолаш ва текширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар: ўқувчилар томонидан ўқув материалини ўзлаштириш сифатини ҳамда предмет бўйича дастурда кўзда тутилган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш савиясини текширишдан иборат. Бу уч хил текширишни ўз ичига олади: жорий (уй вазифасини текшириш, оғзаки сўраш, кундалик баҳо қўйиш ва ҳ.к.), оралиқ назорат ёки даврий назоратлар ( назорат ишлари, мавзу ёки боб бўйича назорат ишлари ва ҳ.к.), якуний назорат чорак учун ёки ярим йиллик ва йиллик назоратларини ўз ичига олади. Оралиқ назорат учун асосан “Дидактик материаллар” дан фойдаланган ҳолда иш олиб бориш кўзда тутилади. Якуний назоратлар якуний назорат ишлари ёки чорак учун оғзаки сўраш, битириш имтиҳонлар (тестларни) ўз ичига олади. Максимал балл математика бўйича 500 балл ҳисобланади. Ўқув фани максимал балли ЖН, ОН ва ЯН балларини жамлаш орқали аниқланади. Билимларни баҳолаш тартиби қуйидаги даражаларга бўлинади: 1-даража- математикадан давлат таълим стандартида белгилаб берилган билимларни ўзлаштиришнинг минимал даражасини бажарганлар “паст” даража ҳисобланади. 2 –даража – репродуктив даражада бўлиб, ДТС да белгилаб берилган билимларни ўзлаштиришнинг минимал даражасидан юқори бўлганлари “ўрта” баҳоланади. 3-даража – реконструктив даражада қўлланиладиган ДТС даги билимларнинг имконият даражаси талабларига жавоб берадиганлари “юқори” баҳоланади. 4- даража – ДТСда белгилаб берилган билимларни ўзлаштиришнинг имконият даражасига мувофиқ келадиган ва уни ижодий қўллай оладиганлар “ўта юқори” баҳоланади. Рейтинги 100-96% бўлганлар - ўта юқори, 86-95% бўлганлар – юқори, 81-71% бўлганлар-ўрта, 70-56% бўлганлар – паст баҳо билан баҳоланади, --0-55% бўлганлар эса аттестация қилинмайди. Ўқув фани бўлим ва мавзуларни максимал балларга тақсимлашда қуйидагича йўл тутилади: масалан, 6-синфда ҳафтасига 5 соатдан, жами 170 соат ўқитилади, ўқувчи тўплайдиган максимал балл-500. 1-мавзу “Ўнли касрлар устида дастлабки тушунча, қўшиш ва айириш” мавзусига 22 соат вақт ажратилган, шунинг учун 22 соатга тўғри келган балл Р = (500:170) 22 = 64,7 = 65 га тенг. 2-мавзу “Ўнли касрларни кўпайтириш ва бўлиш” мавзусига 40 соат ажратилган, шунинг учун Р = (500:170) 40 = 117,6 = 118 балл ва ҳ.к. . Мустақил ўрганиш учун саволлар: 1. Математика дарси ва унга қўйиладиган талаблар. 2. Математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими. 3. Математика дарси таҳлили, кузатиш ва дарс конспектлари. 4. Календарь иш режа қандай тузилади? 5.Ўқувчилар билимини баҳолаш ва рейтинг тизими қандай хусусиятларга эга? Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling