O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti
Mustaqil o’rganish uchun savollar
Download 7.03 Mb.
|
MO\'M (maruzalar matni)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-МАШҒУЛОТ. MATEMATIKA BO‘YICHA SINFDAN VA MAKTABDAN TASHQARI MASHGULOTLAR Режа
Mustaqil o’rganish uchun savollar:
1.Matematik masalalarning matematik ta’limdagi ahamiyati va o’rni nimalarda ko’rinadi? 2. Qaysi matematik masalalar turlari mavjud? 3. Matematik masalalar o’qitishda qanday qo’llaniladi? 4. Matematik masalalar yechish usullaridan qaysilarini bilasiz? 5. Matematik masala tafakkurni rivojlantirishda qanday qo’llanilishi mumkin? 6. Qoida va algoritmlarni o’rganishda qanday masalalardan foydalanish yaxshi natijalarga olib keladi? 8-МАШҒУЛОТ. MATEMATIKA BO‘YICHA SINFDAN VA MAKTABDAN TASHQARI MASHGULOTLAR Режа: 1.Синфдан ташқари машғулотлар ва унинг асосий формалари. 2. Мaktabdan tashqari mashgulotlar Таянч иборалар: математика, математик тўгараклар, математик кечалар, факультатив машғулотлар, мактабдан ташқари ишлар.Математика бўйича синфдан ташқари ишлар деб дарсдан ташқари вақтда ўқувчилар билан олиб бориладиган мажбурий бўлмаган машғулотларга тушунилади.Иккита йўналиш мавжул: бошқалардан дастур материалини ўзлаштиришда орқада қолаётган ўқувчилар билан ишлаш(қўшимча синфдан ташқари машғулотлар); математикани ўрганишга бошқаларга қараганда қизиқиш ва қобилият кўрсатаётган ўқувчилар билан ишлаш.Биринчи йўналиш мактабларда амалга оширилади, индивидуал асосда олиб борилади. Асосий мақсади, математика курси бўйича ўқувчилар билимидаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳисобланади. Унинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд: қўшимча синфдан ташқари машғулотлар 3-4 ўқувчи билан олиб борилади, улар бир хил билим савиясида, қобилияти бир хил; бу машғулотлар индивидуаллаштирилган; бир ҳафтада бир марта, индивидуал режа бўйича уй иши билан қўшиб олиб борилади; такрорий ўтилгандан сўнг якуний назорат ўтказилиб, баҳо қўйилади; таълимий характерга эга, “ дидактик материаллар” даги мустақил иш ёки назорат ишлардан фойдаланилади; ўқитувчи ўзгаришни таҳлил этиб боради, типик хатоларни ўрганади ва бартараф этиш йўлларини излайди.Иккинчи йуналишда эса қуйидаги асосий мақсадлар кўзда тутилади: ўқувчиларда математикага турғун қизиқишни уйғотиш ва ривожлантириш; ўқувчилар билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш; математик қобилиятларни оптимал ривожлантириш; математик тафаккур маданиятини таркиб топтириш; мустақил ижодий кўникмаларни шакллантириш; математиканинг амалий аҳамияти ҳақидаги тасаввурларни кенгайтириш; математик моделлаштириш ахамиятини тушуниш; жамоа фаолиятини вужудга келтириш; фаол математик фаолиятга кўрсатишга тайёрлаш.Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар уч хил бўлади: булар синфдан ташқари ишлар; мактабдан ташқари ишлар; сиртқи ишлар. Синфдан ташқари ишларнинг энг тарқалган тури бўлиб, қуйидаги турлари мавжуд: математик тўгарак, математик ҳафталик, математик кеча, викторина ва конкурслар, математик мусобақалар, мактаб математик олимпиадалари, деворий газета, ёш математиклар клуби, математик экскурсиялар, синфдан ташқари ўқиш, илмий конференциялар ва ҳ.к.лар. Бу синфдан ташқари ишлар 5-9-синфларда амалга оширилади. Бунда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ: математик тўгараклар режа асосида амалга оширилиб, ҳар ҳафтада бир марта машғулотлар ўтказилади. Математик кечалар ҳам маълум санага бағишлаб ўтказилиб, ўқувчиларни математикага қизиқтиришда муҳим ўрин эгаллайди. Турли хил оммавий тадбирлар ҳам ўқувчиларнинг математикага қизиқишларини тарбиялашда асосий аҳамиятга эга. Деворий газета чиқаришда ўқитувчи қуйидагиларни акс эттирилишига алоҳида эътибор бериши лозим: турли қизиқарли маълумотлар: турлича қийинликдаги ва қизиқарли масалалар берилиши, масалалар ечиш бўйича конкурслар эълон қилиши; математика ва амалиёт, ҳаётий масалалар ва ҳ.к.лар бўйича материаллар билан бирга турли математик олимлар ишлари ва ҳаёти ҳақида маълумотлар баён этилиши зарур. Бунда ўқувчиларнинг математикага бўлган қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда тегишли материаллар бериб борилиши мақсадга мувофиқ, шунингдек, уларни чиқаришда математик тўгарак аъзолари фаоллигини таъминлаш ҳам муҳимдир. 3.Факультатив машгулотлар танланган фан бўйича умумтаълим тайёргарлиги билан мувофиқ ва унинг асосида ўқувчилар қобилият ва қизиқишларини ривожлантиришга ёрдам беради. Мақсадлари – ўқувчилар дунёқарашини кенгайтириш, математик тафаккурини ривожлантириш, фаол билиш қизиқишини шакллантириш, яхши инсоний фазилатларни, математикани чуқур ўрганиш воситалари билан тарбиялашдан иборат. Булар математика соҳасида ва унинг тадбиқларида касбий йўналишни амалга оширишни таъминлайди, улар умумтаълим мактаблари базасида амалга ошади ва ўқувчиларни юқори савияда математик тайёрлашнинг оммабоп шакли ҳисобланади. Бу машғулотлар янги ўқиш усуллари ва янги мазмунни излаш ва тажрибадан ўтказишга имкон беради. Факультатив машғулотлар 7-синфдан бошланиб 15-20 нафар ўқувчини параллел синфлардан олиб ўтилади. Мактаб дарс жадвалига киритилади ва унинг қолдирилиши ва кўчирилишига йўл қўйилмайди. Асосий талаблар: машғулотларга мажбурий қатнашиш, уй вазифаларини бажариш ҳисобланади. Хусусиятлари: ҳар бир мавзу бир-бирига боғлиғ эмас, ҳар бири асосий мактаб математик ғояларидан келиб чиқади ва ривожлантирилади. Билимлар системага солинади, назариялар кетма-кет баён қилиниб, очиб берилади, математик тадбиқларига доир масалалар қараб чиқилади. Яна бир хусусияти- синфдан ва мактабдан ташқари шакллари орасидаги узвийликни таъминлайди. Бу машғулотлар математик тўгаракларни тўлдиради. Бунда баён қилиш боғлиқлиги ва мавзуни ўрганиш кенглиги билан ажралиб туради. Факультатив машгулотларнинг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling