O zkimyosanoat


Download 84.66 Kb.
bet3/9
Sana26.10.2023
Hajmi84.66 Kb.
#1722743
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
03-3091

Ижтимоий-иктнсодий:
Керакли таҳлилларни ва маслаҳатларини амалга ошириш, саноат миқёсида технологиями синовдан ўтказиш, зарурий илмий-техник ва техник-иқтисодий талабларга жавоб берадиган натижаларни олгандан сўнг, “Аммофос Максам ” АЖнинг тегишли бўлинмаларида иш натижаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқилади. Ушбу технологияни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш натижасида қўшимча суспензиялашган мураккаб ўғитлар олинади. Дастлабки ҳисоб-китоб шуни кўрсатадики, технология ишлаб чиқаришга тулиқ татбиқ қилингандан сўнг иқтисодий самарадорлик 5 млн $ дан ошади. Олинган натижалар минерал хом ашёларни қайта ишлашнинг самарали, чиқиндисиз технологияларини яратишга асос бўлади. 2030 йилга келиб, жаҳонда минерал ўғитларга бўлган талаб 50 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу эса ўз навбатида хом ашёсини янада қайта ишлаш ва юқори сифатга эга маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтишни таъминлаш заруратини уйғотади. 2030 йилга келиб, суспензиялашган мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришни 100 минг тоннагача ошириш билан бу кўрсатгич турдош тармоқларни ҳисобга олган ҳолда, юқори қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳисобига 12-15 млн АҚЩ долларига етиши ва қўшимча мингдан ортиқ иш ўринлари яратилиши мумкин.
Тижоратлаштириш истиқболлари:
Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши, суспензиялашган мураккаб ўғитларга қайта ишлашнинг рационал технологиясини тижоратлаштириш имкониятларини оширади. Таклиф қилинаётган суспензияли минерал ўғит олишда маҳаллий, кимё саноати чиқиндиларидан ва маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиш ҳисобига таннархи арзон бўлган юқори сифатли ўғит олинади ҳамда таннархи юқори бўлган минерал ўғитлар ўрнини босади.
Интеллектуал мулк яратишни ва уни химоя чоралари бўйича режа:
Янги технология асосида суспензиялашган минерал ўғитлар олиш технологияси асосида интилектуал мулк агенлигига меъёрий хужжатлар тайёрланади.


  1. Download 84.66 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling