Oaв фонд ҳақида Хуррият №12


Download 34.5 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi34.5 Kb.
#1625028
Bog'liq
OAВ Фонд хакида


OAВ Фонд ҳақида
Хуррият №12. 29.03.06 МУСТАКИЛ МАТБУОТ - ОРИЯТЛИ МАТБУОТ

Маълумотларга кўра рахбар лавозимидаги шахснинг бир кунлик иш вактининг 50 фоиздан 90 фоизигача кисми ахборот олиш ва таркатишга сарфланар экан. Лекин ахборотни кайта ишлашга кам вакт ажратилганлиги сабаб унинг тўѓри ва хаккконийлигини текшириш кўпинча хиссиётларимиз ихтиёрида колади. Бу эса хамма вакт хам яхши натижага олиб келавермайди. Жамиятда холис ва хакконий ахборот таркатишда эса мустакил матбуотнинг ўрни алохида. Агар миллий матбуотимиз тарихига на-зар ташлайдиган бўлсак, XX асрнинг бошларида Туркистон заминида юзага келган жадидлар харакати Туркистон ўлкасини истилочилар ва махаллий мустабидлар зулмидан факат саводли ва маърифатли ёшларгина куткаради, бу йўлдаги асосий восита матбуот эканлигини билдилар. Шу максадда жадидларнинг етакчи намоёндалари бўлган Махмудхўжа Бехбудий, Мунавваркори Абдурашидхонов, Абдулла Авлонийлар бир нечта газета ташкил этди. Булар орасида 1906 йилда ташкил этилган "Тараккий" газетаси алохида ўринга эга. Бу газета озодлик, маърифатпарварлик ѓояларини илгари сурди, жадидларнинг карашларига асосланиб, Туркистонда истиклолнинг маънавий замини масаласига катта эътибор берди, илм-маърифатни ана шу истиклол маънавий замини деб билди ва ўзбек миллатининг жахолатдан кутилиши учун курашди. "Бу газета,- деб ёзган эди Абдулла Авлоний, - элнинг севиб ўкий турган бир газетаси бўла олди. Бу газета ўша замон мусулмон газеталари ичида энг сўли бўлиб, хукуматга ва унинг маъмуриятига карши ўт очди. Бу газета ерли ёш ёзувчиларга сахифасидан кенг ўрин берди". Кейинги ўтган шўро тузуми даврида эса матбуотнинг жамият хаётидаги вазифаси тубдан ўзгарди. Ћатто мустакил матбуот тамойиллари мутлако унитилди.


Истиклолга эришганимиздан сўнг азалий кадриятларимиз кайта тикланиш баробарида миллий матбуотимиз асослари хам юзага чикди ва ўз кадрини топди. 1993 йилда "Тараккий" газетасининг 1-сони чиккан 27 июнь 1 санасини ўзбек журналистларининг касб байрами сифатида нишонлаш туѓрисида махсус карор кабул килинди. Бу миллий матбуотимизнинг халкимиз равнакидаги бекиёс хизматига берилган муносиб баходир.
Бугун ўзбек матбуоти яна бир давон ошди. Маълумки, мамлакатда мустакил, ўзини ўзи таъминлайдиган, замонавий демократик талаб ва стандартларга жавоб берадиган, мулк шаклидан катьий назар хар кандай босма оммавий ахборот воситаларини шакллантириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салохиятини мустахкамлаш жараёнини кўллаб-кувватлаш максадида 2005 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Мустакил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини кўллаб-кувватлаш ва ри-вожлантириш жамоат фонди ташкил этилган эди. Ўтган киска вакт мабойнида мазкур жамоат фонди дастурида кўрсатилган катор ишларни амалга оширишга улгурди. Якинда Дедеман мехмонхонасида ўтказилган "Оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш – жамиятни демократлаштиришнинг энг мухим омили" мавзуидаги республика конференцияси шулар жумласидан.
Конференцияда босма оммавий ахборот воситалари вакиллари, етакчи журналистлар хамда Олий Мажлис Конунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, бир катор халкаро ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ѓуломов бошкариб борди ва у кириш сўзи билан очар экан, бугунги кунда республикамиз ОАВ сохасида жамоат, нодавлат институтлари ва тузилмаларини шакллантириш ва ривожлантириш хамда ижодий фаолиятни кўллаб-кувватлаш борасида Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистан Ёзувчилар уюшмаси, Электрон оммавий ахборот во-ситалари миллий ассоциацияси, Электрон оммавий ахборот воситаларини кўллаб-кувват-лаш ва ривожлантириш жамоат фондлари фаолият кўрсатмокда. ОАВ сохасидаги туб ўзгаришлар эса мамлакатимизда босма омммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ижодий таъсир кўрсатмокда. Кейинги 10 йилда уларнинг сони икки баробар ошди. Бугун мамлакатимизда 683 та газета, 198 та журнал, 55 та нашриёт, 4 та ахборот агентлиги фаолият кўрсатмокда. Шу нуктаи-назардан келиб чикиб мазкур фонднинг очилиши давр талабидир - дея таъкидлаган бўлса, шундан сўнг сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ва мазкур фонд Васийлик кенгаши раиси Абдулла Орипов миллий маънавиятимиз ва ижодий фаолият сохасидаги тарихий боскичлар хакида тўхталиб, демократлашган, либераллашган йўлни максад килган мустакил матбуот жиддий маъсулиятни бўйнига оладиган ориятли матбуот бўлиши лозим - дея таъкидлади.
Жамоат фонди мустакил босма ОАВлари орасида бир нечта мавзулардаги грантлар учун тендер эълон килган эди. Тадбирда мазкур грант ѓолибларини такдирлаш маросими хам ўтказилди.
Жамоат фонди директори Жамолидцин Хакимов фонднинг максад-вазифалари ва келгусидаги режалари тўѓрисида гапириб ўтди. Фонд эълон килган "Жамият ва мен" танлови видеоролиги намойиш этилди. Шундан сўнг "Фукаролик жамиятини шаклланиши ва демократлаштириш жараёнида босма оммавий ахборот воситаларининг роли ва ўрни", "Ахолининг фукаролик позицияси ва сиёсий маданияти. Хорижий оммавий ахборот воситаларининг фаолият тажрибаси" ва "Босма оммавий ахборот воситалари ривожланишининг муаммолари ва келажаги" мавзуи доирасида 20 га якин маърузалар тингланди. (Куйида айрим маърузаларни тахририят эхтиёжидан келиб чиккан холда эълон килмокдамиз).
Шунингдек, конференция босма оммавий ахборот воситалари журналистларининг Ахлок-одоб кодекси ва Хартияси кабул килинди.
Download 34.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling