Объектга йўналтирилган программалаш тамойиллари


Download 0.88 Mb.
bet3/4
Sana23.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1685114
1   2   3   4
Bog'liq
1.ObyektgaMo`ljallanganDasturlsh

Ворислик

  • Демак, ворислик асосида бир-бири билан «она-бола» муносабатидаги синфлар шажарасини яратиш мумкин. Таянч синф термини синфлар шажарасидаги она синф синоними сифатида ишлатилади. Агар объект ўз атрибутларини (берилганлар-аъзолар ва функциялар–аъзолар) фақат битта она синфдан ворислик билан олса, якка (ёки оддий) ворислик дейилади. Агар объект ўз атрибутларини бир нечта она синфлардан олса, тўпламли ворислик дейилади.

Полиморфизм

  • Полиморфизм –бу коднинг, бажарилиш пайтидан юзага келадиган ҳолатга боғлиқ равишда ўзини турлича амал қилиш хусусиятидир. Полиморфизм – бу фақат объектлар хусусияти бўлмасдан, балки функциялар-аъзолар хусусиятидир ва улар хусусан, битта номдаги функция-аъзони, ҳар хил турдаги аргументларга эга ва бажаридаган амали унга узатиладиган аргументлар турига боғлиқ бўлган функциялар учун (ўрнида) фойдаланиш имкониятида намоён бўлади. Бу ҳолатга функцияларни қайта юклаш дейилади. Полиморфизм амалларга ҳам қўлланиши мумкин, яъни амал мазмуни (натижаси) операнд (берилган) турига боғлиқ бўлади. Полиморфизмнинг бундай турига амалларни қайта юклаш дейилади.

Синфлар

  • Синф тушунчаси С# тилидаги энг муҳим тушунчалардан биридир. Синф синтаксиси структура синтаксисига ўхшашдир ва унинг кўриниши қуйидагича:
  • class <синф номи>
  • { // синфнинг ёпиқ берилганлар–аъзолари ва функциялар–
  • // аъзолари
  • public:
  • // синфнинг очиқ берилганлар–аъзолари ва функциялар–
  • // аъзолари
  • }
  • <объектлар рўйхати>

Синф объектлари

  • Одатда синф тавсифида <объектлар рўйхати> қисми шарт эмас. Синф объектлари кейинчалик, зарурат бўйича эълон қилиниши мумкин. Гарчи <синф номи> қисми ҳам мажбурий бўлмаса ҳам, унинг бўлгани маъқул. Чунки <синф номи> берилганларнинг турининг янги номи бўлиб, унинг ёрдамида шу синф объектлари аниқланади.
  • Синф ичида эълон қилинган функция ва берилганлар шу синф аъзолари ҳисобаланди. Синф эълонининг ичида эълон қилинган ўзгарувчилар берилганлар-аъзолар, синф ичида эълон қилинган функциялар функциялар–аъзолар дейилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling