«обеспечение ускоренного развития национальной экономики и высоких темпов роста: проблемы и решения»
mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi
Download 4.24 Mb. Pdf ko'rish
|
13088 1 C2CE1620466447D43D239091BF37F94A6EA1D92C
mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi
93 хизматлари, маиший хизматлар каби бошқа туристик хизматларга бўлган эҳтиёжнинг тобора ортиб бориши сезиларли даражада таъсир кўрсатган. Юқорида келтириб ўтилган иқтисодчи олимлар томонидан туризм соҳасининг ривожланишига бағишланган тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда уни қуйидаги эволюцион босқичларга ажратиб ўтилди: - антик давр (эрамиздан аввалги XI асрдан эрамизнинг IV асргача бўлган давр). Ушбу даврда қадимги давлатлар ўртасида савдо алоқаларининг кучайиши, янги ерларни ўзлаштирилиши натижасида туризм соҳасининг илк ўзига хос хусусиятлари шаклланган; - ўрта асрлар даври (IV-ХV асрлар) – ушбу босқичда турли шаҳарлар ва қишлоқларда диний объектлар таркибида туристларнинг дам олишлари учун мўлжалланган илк мехмонхоналар ташкил этилган; - янги давр (XV-XIX асрлар) – ушбу босқичдан таълим ва соғлиқни сақлаш мақсадида амалга ошириладиган туристик оқим ҳажми ортиб, бу турдаги хизматлар кўрсатиш амалиёти такомиллашган. Жумладан, янги тиббий-курорт зоналар ташкил этилган. Почта хизматларининг ривожланиши натижасида транспорт инфратузилмаси такомиллаштирилган. Айрим манбаларда ушбу босқич «уйғониш ва маърифат даври» деб ҳам аталади; - биринчи жаҳон урушигача бўлган давр (1841-1914 йиллар)–мазкур бошқичда илк бор туристлар гуруҳларидан ташкил топган экскурсион-саёҳат туризми шаклланиб, туризм фаол ривожланиш тенденциясига эга бўлган; - биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари оралиғи даври (1914-1930 йиллар) – мазкур босқичда дам олиш ва гуруҳлар билан экскурсион саёҳат қилиш туризми ривожланиб, денгиз транспорти орқали саёҳат қилиш ҳажми ортган; - турситик хизматлар ва маҳсулотларнинг диверсификациялашуви даври (1950-1990 йиллар) – ушбу босқичда туристик хизматлар ва маҳсулотлар турали кенгайиб, социалистик давлатларда ижтимоий туризм ривожланган. Иқтисодий адабиётда ижтимоий туризм бу ички туризмни шаклланишининг илк кўринишлари сифатида тавсифланади; - туризм соҳасида ахборот-коммуникацион технологиялар (АКТ)дан фаол фойдаланиш даври (1990-2020 йиллар) – мазкур босқичда туристик хизматлар кўрсатиш соҳасига АКТни жорий этиш фаоллашиб, интернет тармоғи орқали туристик хизматларга буюртма бериш ҳажми ортган; - хавфсиз ва инновацион туризм даври (2021 йилдан то бугунги кунга қадар) – ушбу босқичда «Covid-19» пандемиясидан кейинги даврда туристлар саломатлигига эътиборнинг ортганлиги, улардан тегишли тиббий текширувлардан ўтганлиги ҳақидаги маълумотномаларни талаб этилиши билан биргаликда, туристик хизматлар кўрсатиш ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларида инновацион технологиялардан фойдаланиш ҳажмининг ортганлигини кузатиш мумкин бўлади. Download 4.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling