5-боб. Якуний қоидалар
26. Ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларга нисбатан юритилган йиғмажилдлар тамомланганидан кейин бир йил давомида сақланади, ушбу муддат давомида шахсга нисбатан такроран хулоса келиб тушган ҳолларда йиғмажилд қайта тикланади.
27. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисига бириктирилган шахс томонидан содир этилган жиноят юзасидан муҳокама ўтказиш жараёнида сектор раҳбари томонидан ушбу шахсга
нисбатан амалга оширилган профилактик таъсир ва ижтимоий мослаштириш чораларининг самарадорлигига баҳо берилади.
28. Ушбу Йўриқномада белгиланган қоидаларга риоя қилмаганлик, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори,
ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисига юклатилган вазифаларни бажармаганлик меҳнат интизомини бузиш деб баҳоланади
ва масъул ижрочиларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо қўлланилишига асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |