Очиқ кон қазиш-юклаш машиналари. Экскаваторлар синфлари. Бир чўмичли экскаваторлар. Уларнинг турлари, тузилиши ва ишлатилиш кўлами


Download 0.62 Mb.
bet4/4
Sana18.09.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1680435
1   2   3   4
Bog'liq
ochi kon azish yuklash mashinalari

Карьер гидравлик экскаваторлари ЭГ-12АУ ва ЭГ-20У чўмичлари сиғими 12 ва 20 м3. Ишчи ускуналарининг барчаси алоҳида гидравлик юритмаларга эга.
Гидравлик экскаватор (7.3-расм) ларда стрела 1, рукоят 2 ва чўмич 3 бир-бирлари билан шарнирли боғланган. Стрела экскаватор корпуси билан ҳам шарнирли боғланган. Экскаваторнинг ишчи ускуналари бир-бирлари билан мос равишда 4,6 ва 5 гидроцилиндрлари билан таъминланган.
ЭГ-12АУ экскаватори гидроцилиндрларига босим остидаги мойни етказиб бериш учун ҳар бирининг зўриқмаси 900 л/мин бўлган иккита насос қурилмаси ва 660 кВт ли электр юритма билан таъминланган. Гидротизимдаги умумий босим 30 МПа ни ташкил этади.


7.3-расм. ЭГ-12АУ гидравлик экскаватори




Экскаватор-драглайн (7.3-расм) лар чўмичи 4 кўтарувчи 1 ва тортувчи 5 канатларга осилади. Драглайн стреласи таянч 6 ва йўналтирувчи блок 3 га эга. Экскаваторнинг бурилиш механизми тўғри лопатали экскаваторларники каби тузилишга эга.
Драглайнлар гусеницали ёки қадамловчи механизмга эга бўлган юриш органи билан ишлаб чиқарилади. Экскаватор иш вақтида таянч рама-базаси 7 да ўтиради.

7.3-расм. Экскаватор-драглайн (а) ва унинг чўмичи (б).





Aim.uz



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling