Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Download 144.17 Kb.
|
55-модда. Мол-мулкни сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг. Қарздорнинг мол-мулки сақлаш учун қарздорга ёки давлат ижрочиси тайинлаган бошқа шахсларга (бундан буён матнда сақловчи деб юритилади) мол-мулкни хатлаш далолатномасига имзо қўйдирган ҳолда топширилади. Давлат ижрочиси хатланган мол-мулкни сақлаш учун қайси сақловчига топширган бўлса, ўша сақловчи давлат ижрочисининг ёзма равишдаги розилигисиз бу мол-мулкдан фойдаланиши мумкин эмас. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёки инвестиция воситачисига сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек мол-мулкнинг хоссаларига кўра, ундан фойдаланиш унинг йўқ бўлиб кетишига ёки қиммати пасайишига олиб келган тақдирда, давлат ижрочиси бундай розиликни беришга ҳақли эмас. Агар мазкур мол-мулкдан фойдаланиш унинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлса, давлат ижрочисининг розилиги талаб этилмайди. (55-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Сақловчи, агар қарздор унинг ўзи ёки унинг оила аъзолари (қарздор юридик шахс бўлса, унинг ходими) бўлмаса, сақлаганлиги учун тегишли ҳақ олади. Сақловчининг мол-мулкни сақлаш учун қилган зарур харажатлари ҳам мазкур мол-мулкдан фойдаланиш орқали амалда олган фойдаси чегириб ташланган ҳолда қопланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Хатланган автомототранспорт воситаси аукцион ўтказилгунига қадар давлат ижрочиси томонидан белгиланадиган, унинг асралиши учун тегишли шароитлар таъминланадиган махсус ажратилган жойларда (сақлаш жойларида, омборларда, ваколатли органлар ва бошқа ташкилотларнинг жарима майдонларида) сақланади. (55-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Download 144.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling