Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
-модда. Давлат ижрочиларининг жавобгарлиги
Download 144.17 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 89-модда. Давлат ижрочиларининг ижтимоий ҳимояси
88-модда. Давлат ижрочиларининг жавобгарлиги
Давлат ижрочисининг хатти-ҳаракатлари устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилиш мумкин. Давлат ижрочилари содир этган ҳуқуқбузарликлари учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар. Давлат ижрочиси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қопланиши лозим. (88-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 89-модда. Давлат ижрочиларининг ижтимоий ҳимояси Давлат ижрочилари республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилиши керак. Давлат ижрочилари ўз хизмат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган ёки уларнинг соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилган ёҳуд улар ҳалок бўлган тақдирда давлат ижрочисига ёки ҳалок бўлган шахснинг оиласига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўланади. LexUZ шарҳи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг XII бобига қаранг. Давлат ижрочилари ўз хизмат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда уларнинг мол-мулкига етказилган зарар республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиб, бу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади. (89-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 891-модда. Мажбурий ижро бюросининг фаолиятини ташкил этиш Мажбурий ижро бюроси органларининг фаолиятини ташкил этиш, ушбу органларнинг вазифалари ва функциялари, шунингдек Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Мажбурий ижро бюроси органлари ижро ишларини юритиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва сақлашни қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ таъминлайди. Ижро ишларини юритишдаги ижро ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни олиб қўйишга фақат суд қарори асосида ёки Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда йўл қўйилади. Ижро ишларини юритиш, шу жумладан уларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланади. Мажбурий ижро бюроси Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан қўзғатилган ижро ишлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини юритади. (891-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Download 144.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling