179-модда. Аудиторнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолларини яшириши, била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши
(179-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторнинг аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида ўзи аниқлаган бухгалтерия ҳисобини юритишга, шунингдек молиявий ҳисобот тузишга доир қонунчиликда белгиланган талаблар бузилганлиги ҳолларини яшириши, худди шунингдек аудиторнинг била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши —
(179-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(179-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 78-II-сонли Қонуннинг 25-моддаси бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 9 ноябрдаги 85-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси», Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2001 йил 31 майда, 49-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти 24-сонли АФМС Молиявий ҳисоботда бузилишлар аниқланганда аудиторлик ташкилотининг ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 27 январдаги 14-сон Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (афмс 25-сон) «аудиторлик текшируви ўтказишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини текшириш»ни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
[ОКОЗ:
Do'stlaringiz bilan baham: |