Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]
-модда. Давлат статистика органлари
Download 495.37 Kb.
|
MA\'MURIY KODEKS
- Bu sahifa navigatsiya:
- 268-модда. Давлат пробир назорати органлари
267-модда. Давлат статистика органлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 215-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлар статистика бўлимларининг бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир. (267-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (2671-модда Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сонли Қонуни билан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда) 268-модда. Давлат пробир назорати органлари Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси органларига ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг бошлиғи асиллик даражасининг давлат назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир. (268-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 августдаги ЎРҚ-710-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 03/21/710/0815-сон — 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 2681-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органлари Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органларига ушбу Кодекснинг 2151ва 2156-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишлар тааллуқлидир. (2681-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ҳамда унинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда; Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача миқдорда жарима солишга. (2681-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 495.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling