205-модда. Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш
Фавқулодда ҳолат эълон қилинган жойларда миш-мишлар тарқатиш ва ҳуқуқ-тартиботни бузишга ундовчи ёки миллий адоватни авж олдирувчи бошқа ҳаракатлар, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўз қонуний ҳуқуқлари ва бурчларини амалга оширишларига фаол тўсқинлик қилиш, худди шунингдек ички ишлар органлари ходимининг, ҳарбий хизматчи ёки жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажараётган бошқа шахсларнинг қонуний фармойиши ёки талабига қасддан бўйсунмаслик ёхуд жамоат тартибини ва фуқаролар осойишталигини бузадиган бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар ёки маъмурий назорат қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўттиз суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(205-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
206-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш
Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахсларнинг бундай назорат қоидаларини бузиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(206-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 226-моддаси, «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонун.
207-модда. Вояга етмаганни қаровга олиш тўғрисидаги ёзма мажбуриятни бажармаслик
Ота-оналарнинг, уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг, болалар муассасалари раҳбарларининг ўз қаровига олган вояга етмаганга нисбатан ўзлари қабул қилган ёзма мажбуриятларни бажармаслиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(207-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |