Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]
Download 3.68 Mb.
|
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
22726-модда. Божхона тўловларини тўлаш муддатларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг. Божхона тўловларини белгиланган муддатларда тўламаслик, — (22726-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (22726-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 46-боби. [ОКОЗ: 1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.03.00 Божхона тартибини бузиш ва бузганлик учун жавобгарлик] 22727-модда. Божхона брокери ёки божхона ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш Божхона брокери ёки божхона ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш, — Олдинги таҳрирга қаранг. мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (22727-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — Олдинги таҳрирга қаранг. мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (22727-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 39 — 41-боблари. (Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни асосида 2271—22727-моддалар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда) Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling