Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]


-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг ваколатлари


Download 3.68 Mb.
bet210/280
Sana21.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1792334
TuriКодекс
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   280
Bog'liq
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

243-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг ваколатлари
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ўзларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни комиссия таркиби аъзоларининг камида ярми мавжуд бўлганда кўриб чиқишга, ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазоларни ўзларига берилган ваколатлар доирасида қўллашга ҳамда оддий кўпчилик овоз билан қарорлар қабул қилишга ҳақлидир.
(243-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
244-модда. Мансабдор шахсларнинг ваколатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ушбу Кодекснинг 242-моддаси 4-бандида кўрсатилган органлар номидан кўриб чиқувчи мансабдор шахсларнинг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган мансабдор шахслар ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазо чораларини ўз ваколатлари доирасида ва фақат хизмат бурчини бажариб турган чоғдагина қўлланишлари мумкин.
ХVIII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИНГ ТААЛЛУҚЛИЛИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
245-модда. Маъмурий судлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий судлар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 461, 462, 47, 471, 472, 473, 474, 475, 48, 491, 494, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 591, 60, 601, 61, 611, 612, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 701-моддасининг иккинчи қисмида, 702-моддасининг иккинчи қисмида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 90-моддасининг иккинчи қисмида, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 901, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида, 112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 1161, 1162-моддаларида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 119-моддасида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-моддасининг тўртинчи қисмида, 1281-моддасининг иккинчи қисмида, 1282-моддасининг учинчи қисмида, 1283-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 1284-моддасининг тўртинчи қисмида, 1285-моддасининг учинчи қисмида, 129-моддасининг иккинчи қисмида, 130-моддасининг иккинчи қисмида, 131, 132, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида, 1461-моддасида, 147-моддасида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш), 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 1551, 1552, 157, 158, 159-моддаларида, 160-моддасининг биринчи қисмида, 1601, 161, 163, 1631-моддаларида, 164, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 171, 1711, 172, 173-моддаларида, 174-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1741, 175, 1751, 1752, 1753, 1754, 1755, 1756, 176, 1762, 1763, 1764, 177, 1771, 1772, 178, 1781, 179, 1791, 1792, 1793, 1794, 1795, 180, 181, 182, 183, 1841, 1842, 1843, 185, 1851, 186, 1861-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 188, 1881, 1882, 1883, 189, 1891, 190, 191, 1921, 193, 1931, 1932, 1933, 194, 1941,195, 1951, 196, 1961, 197, 1971, 1972, 1974, 1975, 198, 1983, 199, 200, 2001, 201, 202, 2021, 203, 2031, 204, 2041, 205, 206, 207, 208, 209, 2091, 210, 2101, 2152, 2154, 216, 217, 218, 2191-моддаларида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 222, 2241, 2242-моддаларида, 225-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмларида, 2251, 226-моддаларида, 2274-моддасининг биринчи — тўртинчи қисмларида, 2278, 2279, 22713, 22714, 22715, 22716, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721, 22722, 22723, 22724, 22725, 22726, 22727-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 2391, 240, 241, 2411 — 2418, 24110 ва 24111-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.
(245-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Агар ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, маъмурий судлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги бошқа ишларни ҳам, худди шунингдек содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун ўзларига топширилган ишларни ҳам бевосита кўриб чиқади.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам маъмурий судлар кўриб чиқади, ушбу Кодекснинг 283-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(245-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   280




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling