1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.18.00 Суд ижрочилари]
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раис, раис ўринбосарлари — фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари раислари, судьялар, шунингдек халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди қуйидаги таркибда иш юритади:
раёсат;
Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати;
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати;
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати.
33-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий суди;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари;
5.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.19.00 Халқ маслаҳатчилари]
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди:
ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи ва апелляция инстанцияси суди сифатида кўради;
туманлараро, туман, шаҳар судларининг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
суд амалиёти ва суд статистикасини умумлаштиради, уларнинг тизимли таҳлилини амалга оширади;
суд амалиёти обзорларини тайёрлайди;
судьялар ва суд аппарати ходимлари малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |