Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар
-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари
Download 0.95 Mb.
|
судлар тўрисидаги қонун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 37-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раиси [ОКОЗ: 1.
36-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари
[ОКОЗ: 1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий суди; 2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари; 3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари; 4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари] Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари: ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция бўйича кўради; ишларни апелляция тартибида кўради; суд амалиётини ўрганади ва умумлаштиради; суд амалиёти обзорларини тайёрлайди; суд статистикасини таҳлил қилади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 37-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раиси [ОКОЗ: 1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий суди; 2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари; 3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари; 4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари] Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раиси: суд фаолиятига ташкилий раҳбарликни амалга оширади; суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади; суд раёсатининг қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этади; суд мажлисларида раислик қилади; қуйи турувчи судларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади; судьяларнинг, суд аппарати ходимларининг ҳамда халқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш бўйича ишларини ташкил этади; суд амалиётини умумлаштириш, суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил этади; жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади; судьялар малака ҳайъати қарорлари, хулосалари устидан Судьялар олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади; суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этади; судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради; суд аппарати ишларига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раиси қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раиси йўқлигида унинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тегишли суд раисининг ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling