48-модда. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар]
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди:
ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи ва апелляция инстанцияси суди сифатида кўради;
туманлараро маъмурий судларнинг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
суд амалиёти ва суд статистикасини умумлаштиради, уларнинг тизимли таҳлилини амалга оширади;
суд амалиёти обзорларини тайёрлайди;
судьяларнинг ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
49-модда. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг раёсати
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар]
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг раёсати шу суд судьяларидан иборат таркибда иш юритади.
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раёсатининг мажлислари заруриятга қараб, лекин бир ойда камида бир марта ўтказилади ва раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раёсатининг қарорлари овоз беришда иштирок этган раёсат аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан имзоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |