Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


-модда. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раёсатининг ваколатлари


Download 0.95 Mb.
bet21/49
Sana02.06.2024
Hajmi0.95 Mb.
#1833727
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   49
Bog'liq
судлар тўрисидаги қонун

50-модда. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раёсатининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар]
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг раёсати:
суд амалиётини умумлаштириш ва обзорлари, суд статистикаси таҳлили материалларини кўриб чиқади;
судлов ҳайъати фаолияти тўғрисидаги маърузаларни эшитади;
туманлараро маъмурий судлар раисларининг қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини эшитади.
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг раёсати қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
51-модда. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судлов ҳайъати
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар]
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судлов ҳайъати:
ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция бўйича кўради;
ишларни апелляция тартибида кўради;
суд амалиётини ўрганади ва умумлаштиради;
суд амалиёти обзорларини тайёрлайди;
суд статистикасини таҳлил қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судлов ҳайъати қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
52-модда. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари;

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling