Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар; 3


Download 0.95 Mb.
bet22/49
Sana02.06.2024
Hajmi0.95 Mb.
#1833727
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   49
Bog'liq
судлар тўрисидаги қонун

2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.14.00 Судьялар малака ҳайъатлари]
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси:
суд фаолиятига ташкилий раҳбарликни амалга оширади;
суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади;
суд раёсати қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этади;
суд мажлисларида раислик қилади;
қуйи турувчи судларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади;
судьяларнинг ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади;
суд амалиётини умумлаштириш, суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва суд статистикасини юритиш бўйича ишларни ташкил этади;
жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;
судьялар малака ҳайъати қарорлари, хулосалари устидан Судьялар олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади;
суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этади;
судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради;
суд аппарати ишларига раҳбарлик қилади, суд аппарати ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси йўқлигида унинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тегишли суднинг раис ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling