85-модда. Судьяларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин уларга бериладиган кафолатлар
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари]
Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади.
Судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.
86-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг судьяларга нисбатан амал қилиши
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари]
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик судьяларга нисбатан ушбу Қонунда тартибга солинмаган муносабатларга оид қисмида татбиқ этилади.
87-модда. Судьяларнинг пенсия таъминоти
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари]
Судьяларнинг пенсия таъминоти қонунчиликда белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низом.
14-боб. Якунловчи қоидалар
88-модда. Суд аппарати
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.19.00 Халқ маслаҳатчилари]
Суд аппарати суднинг одил судловни амалга ошириш, суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш, шунингдек суднинг бошқа вазифаларини бажаришга доир ишларини таъминлайди.
Суд аппарати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтади.
Суд аппарати ходимларига мансаб даражаларини белгилаш ва бериш тартиби ушбу Қонун билан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |