Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар
Download 0.95 Mb.
|
судлар тўрисидаги қонун
6-модда. Ҳудудий ҳарбий судлар судловига подполковник, 2-даражадаги капитандан юқори бўлмаган ҳарбий унвонлардаги шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар, шунингдек ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар тегишлидир.
7-модда. Бир гуруҳ шахслар айбланган тақдирда, айбланувчилардан лоақал бири хусусидаги иш ҳарбий суд судловига тааллуқли бўлиб, уни қонунга мувофиқ алоҳида иш юритишга ажратиш мумкин бўлмаса, фуқаро шахсларга оид ишларнинг ҳарбий судлар томонидан кўрилишига йўл қўйилади. Якка шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир этишда айбланган тақдирда, агар жиноятлардан лоақал бири ҳақидаги иш ҳарбий суд судловига тааллуқли бўлса, барча жиноятлар тўғрисидаги ва барча шахсларга оид иш ҳарбий суд томонидан кўрилади. 8-модда. Ҳарбий судлар жиноят ишлари билан бирга ҳарбий қисмлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг ва фуқароларнинг жиноятлар туфайли ўзларига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги фуқаролик даъволарини ҳам кўриб чиқади. 9-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди: ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва апелляция тартибида кўриб чиқади; ҳудудий ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширади; ҳарбий судлар ишининг ташкил этилишини текширади; ҳарбий судларнинг суд амалиёти ва суд статистикасини умумлаштиради, уларнинг тизимли таҳлилини амалга оширади; суд амалиёти обзорларини тайёрлайди; ҳарбий судлар судьяларининг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради; судьяларнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ҳарбий судлар ишини ташкил этиш масалаларига доир буйруқлар ва фармойишлар чиқаради. 10-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсати мазкур суд судьяларидан иборат таркибда иш юритади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатининг мажлислари заруриятга қараб, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатининг қарорлари мажлисда иштирок этаётган раёсат аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва суд раиси томонидан имзоланади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling