Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби


Download 0.95 Mb.
bet10/49
Sana02.06.2024
Hajmi0.95 Mb.
#1833727
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   49
Bog'liq
судлар тўрисидаги қонун

26-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси вазифаларини бажариш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисини тайёрлашга, мажлис баённомасини юритишга доир ишларни ташкилий жиҳатдан таъминлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори ижросини ташкил этиш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.
27-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркиби
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан белгиланадиган миқдорда тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати таркибига лавозими бўйича киради.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати мажлислари заруриятга қараб, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
28-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.11.00 Ҳарбий судлар]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати:
суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раисларининг суд фаолияти тўғрисидаги ва қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақидаги маърузаларини эшитади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари ва аппарати ишини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling