31-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари — судлов ҳайъатларининг раислари
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари — судлов ҳайъатларининг раислари:
ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш зарурлиги ҳақидаги масалани ҳал этиш учун қонунда назарда тутилган тартибда суд ишларини талаб қилиб олади;
ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш тўғрисида қонунда назарда тутилган тартибда протест киритади;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатлари ишига раҳбарликни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига судлов ҳайъатлари фаолияти тўғрисидаги маърузаларни тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатлари мажлисларида раислик қилади;
тегишли қуйи судлар фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади;
суд амалиётини умумлаштириш, суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва суд статистикасини таҳлил қилиш бўйича ишларни ташкил этади;
судлар томонидан чиқарилган, ўзлари ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш тўғрисида протест киритишга ҳақли бўлган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини тўхтатиб туради;
судьяларнинг ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари — судлов ҳайъатларининг раислари қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси йўқлигида унинг ваколатларини раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса раис ўринбосарларидан бири амалга оширади.
3-боб. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари
32-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг таркиби
[ОКОЗ:
Do'stlaringiz bilan baham: |