42-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди раисининг ўринбосари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.08.00 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари]
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди раисининг ўринбосари:
вазифалар тақсимотига мувофиқ суд аппарати ишига раҳбарликни амалга оширади;
суд мажлисларида раислик қилади;
жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади;
суд раиси йўқлигида унинг вазифасини бажариб туради.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди раисининг ўринбосари қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
5-боб. Ҳарбий судлар
43-модда. Ҳарбий судлар тизими
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.11.00 Ҳарбий судлар]
Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий судлари тизими Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва ҳудудий ҳарбий судлардан иборатдир.
44-модда. Ҳарбий судларнинг таркиби
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.11.00 Ҳарбий судлар;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.18.00 Суд ижрочилари]
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқи асосида иш юритади ҳамда раис, раис ўринбосари, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
Ҳудудий ҳарбий судлар туман суди ҳуқуқи асосида иш юритади ва раис, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |