Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар
-модда. Судларнинг тузилиши ва штатлари
Download 0.95 Mb.
|
судлар тўрисидаги қонун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 90-модда. Судларни молиялаштириш [ОКОЗ: 1.
- 91-модда. Судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш [ОКОЗ: 1.
89-модда. Судларнинг тузилиши ва штатлари
Ўзбекистон Республикаси судларининг тузилмаси ва штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Судларнинг штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси зарур бўлган ҳолларда судларнинг штатлар жадвалига штат бирлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади. 90-модда. Судларни молиялаштириш [ОКОЗ: 1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.15.00 Судларнинг молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти] Судларни молиялаштириш, уларнинг биноларини қўриқлаш ва сақлаб туриш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ажратиладиган маблағлар миқдори Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун билан тасдиқланади. Ажратилган маблағларни тақсимлаш: Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туманлараро, туман, шаҳар судлари ва ҳарбий судлар учун — Департамент томонидан; Ўзбекистон Республикаси Олий суди учун — Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан амалга оширилади. Ҳар бир суд алоҳида бино, қўриқлаш ва автотранспорт билан таъминланади. 91-модда. Судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш [ОКОЗ: 1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.15.00 Судларнинг молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти; 2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.16.00 Судьялар ва процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш] Судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш Департамент томонидан амалга оширилади. Департаментнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлашга доир ишларни ташкил этиш, шунингдек бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш; судлар биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағлар самарали сарфланишини таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар кўриш; судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлашнинг жорий ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлашни ривожлантиришга доир узоқ муддатли комплекс дастурлар тайёрлаш; судьяларнинг ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ваколатлари ва унинг фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling