Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


Download 0.95 Mb.
bet4/49
Sana02.06.2024
Hajmi0.95 Mb.
#1833727
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
судлар тўрисидаги қонун

7-модда. Судларда давлат рамзлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.13.00.00 Суд ҳокимияти (шунингдек, 17.00.00.00га қаранг)]
Суд биносида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилади, суд биносининг олд томонида ва суд мажлислари залида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири жойлаштирилади.
8-модда. Қонунийлик
Ўзбекистон Республикасида одил судлов қонунга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
9-модда. Судьяларнинг мустақиллиги
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.13.00.00 Суд ҳокимияти (шунингдек, 17.00.00.00га қаранг)]
Судьялар мустақилдир, фақат қонунга бўйсунади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 14-моддаси.
10-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқиш;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Хўжалик процессуал қонунчилиги / 17.06.06.00 Суд ҳужжатларини ижро этиш]
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.
Суд ҳужжатини ижро этмаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 232-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1982-моддаси.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling