Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


Download 0.95 Mb.
bet8/49
Sana02.06.2024
Hajmi0.95 Mb.
#1833727
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49
Bog'liq
судлар тўрисидаги қонун

20-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси суди ва Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раисларидан иборат таркибда иш юритади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Судьялар олий кенгаши раиси, Бош прокурори, адлия вазири, Адвокатлар палатаси раиси, судьялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этиши мумкин.
21-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумини чақириш тартиби
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми заруриятга қараб, лекин тўрт ойда камида бир марта чақирилади. Қонунчиликни қўллаш масалаларига доир қарорлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга мажлисдан йигирма кун илгари юборилади.
22-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Пленум аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми:
суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
қонунчилик ташаббуси тартибида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари нормаларига расмий шарҳ бериш масалалари юзасидан мурожаат киритиш, шунингдек муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисидаги судлар ташаббуси билан киритилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат киритиш ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркибини, судлов ҳайъатларининг таркибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котибини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг иши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек судлов ҳайъатлари фаолияти ҳақидаги маърузаларни эшитади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раисларининг қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлари бажарилиши ҳақидаги маърузаларини эшитади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати раҳбарини тасдиқлайди ва унинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот органининг таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати регламентларини тасдиқлайди.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling