Охирги йилларда мамлакатимиз жадаллик билан ривожланиб бормоқда, айниқса таълимга катта эътибор қаратилган бу эса ўз-ўзидан ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишларини тобора оширишига туртқи булади десак муболаға бўлмайди


Download 28.5 Kb.
Sana23.06.2023
Hajmi28.5 Kb.
#1652626
Bog'liq
Рақамлаштириш


Охирги йилларда мамлакатимиз жадаллик билан ривожланиб бормоқда, айниқса таълимга катта эътибор қаратилган бу эса ўз-ўзидан ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишларини тобора оширишига туртқи булади десак муболаға бўлмайди. Олий ўқув юртлари талабаларининг таълим олишлари учун жуда кенг имкониятлар, янги ғоялар яратилмоқда, биргина мисол, ўқув жараёнларида электрон таълимга бўлган талаб ва эҳтиёж кун сайин ортаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Янги тизим яратишда замонавий ахборот технологияларига асосланга таълим тизимини рақамлаштириш ва ўқув жараёнларида ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни жамияга татбиқ эътишимиз лозимдир. Бунинг учун талабаларда янги ахборот технологияладан оқилона фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, илғор ғоялардан фойдаланиб янги тизимга ўтиш, малакали кадр сифатида шаклланиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилишини таъминлпшимиз керак бўлади. Электрон таълимни жамиятга етказиш ва рақамли таълим тизимини ривожлантиришда турли хил муоммо ва камчиликларни ўз вақтида самарали бартараф этиш усуллари ўқув жараёнларида талабаларга тажрибали мутахассислар томонидан ўргатилмоқда. Дунё бўйича ривожланган давлатлардаги ушбу таълим тизими мамлакатимизга кириб келиши биргина таълим тизимини эмас, балки иқтисодиётимизни ҳам рақамлаштиришга, қоғоз кўринишидаги ҳужжатларни ҳам электронлаштиришга кенг имкониятлар очиб беради. Бу тизимнинг яна бир котта имкониятларидан бири кенг ҳажмдаги маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, улани жамлаш, ва қайта ишлаш имкониятини беради, натижада иш ҳажми сезиларли даражада қамаяди ва сифати яхшиланади. Бу эса ўз навбатида янги ахборот платформаларини мукаммал даражада яратишни тақозо этади, бу каби платформалар эса мамлакатимиздаги ишлаб чиқариш бидан шуғулланувчи тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жисмоний шахсларнинг харажатларини қисқартиришда жуда котта фойда келтиради. Яна бир мисол 2020-йил Коронавирус касаллигининг мамлакатимизга кириб келиши муносабати билан карантин эълон қилинганда юртимиздаги барча таълим муассасаларда электрон дарсликлар жуда котта фойда келтирди.
Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling