Охиригача укийсиз деган умиддаман!!!ʺ
Download 14.1 Kb.
|
Отаи
Охиригача укийсиз деган умиддаман!!!ʺ МЕНИНГ ДАДАМ! ʺКуни кеча қўшнимизнинг хонадонида ХАТМИ ҚУРЪОН бўлди... Қўшнилар билан бирга у хонадонга дадам билан бирга кирдик. Улар билан дастурхон атрофига ёнма ён келиб жойлашдик. Датурхондаги ноз неъматлардан тановвул қилиб бўлгач, дастурхонга ош тортилди. Дадам иккимиз бир лагандан ош ерканмиз, олдиларидан чиққан гўшт бўлакларини секин секин мен томонга суриб қўйдилар.Бу манзарани кузата туриб, аввалги бир стсимдаги ота боласуҳбати едимга тушди. Дадаси ўғлидан ʺким кучли ўғлим сенми, менми?ʺ деб уч бора сўраганида, уччаласида ҳам ʺмен кучлида отаʺ деб жавоб қилади. Жавобдан хафа бўлган ота ўғлидан нарироқ кетади ва яна сўрайди: -— ʺЎғлим сўнги бор сўрайман, ким кучли?ʺ,. -— ʺЭнди мен кучсизман отаʺ ота ўғлининг жавобидан хайрон қолади ва сабабини сўрайди, ---ʺНега уч бор сўраганимда мен кучли деддинг, энди кучсизман деяпсан ўғлимʺ, шунда ўғил жавоб беради. -— ʺУч бор сўраганингизда ёнимда эдингиз, энди мендан анча узоқдасиз, шунинг учун кучсизман ОТАʺ! Дархақиқат, отаси хаёт ўғил, қоқиниб қолмайди... Унга доим мадад бўлади. Тушкунликка тушмайди, бошини деворга урмайди. Чунки, унинг маслахатгўйи бор, у учун жонини беришга қодир ота бор ёнида. Дадамнинг бу қилганларини кузата туриб ўйлаб қолибман. Дадам хали ҳам мени, елкасига опичлаб олиб, ширинликлар олиб берадиган ёш боладек кўрарканлар.Болалигимда дадам билан бўлган ёрқин ХОТИРАЛАРИМ* хамон ёдимда... Биласизлар мустақилликнинг илк йилларида пул ишлаб топиш муаммоси бироз қийинроқ эди... Хозиргидек тадбиркорлик ривожланмаган, маошга қараб кун кечирадиган вақтлар эди ўшанда. Ота~онам ОДДИЙ ИШЧИ бўлганлиги сабаб, оилада бироз етишмовчилик, бу маошдан кейингисигача амаллаб эплайдиган вақтлар эди...Биз болалар оиладаги муаммолардан бехабар, ʺхали уни хали буни олиб берасанʺ деб, хархаша ҳам қилар эдик. Ўша махалда дўкон расталаридаʺсникресʺ, ʺбоунтиʺ, ʺтвиксʺ деган хорижни шоколадлари пайдо бўла бошлаган эди. Мактабга ўзига тўқ оилаларни фарзандлари хархарда ўша шоколадлардан олиб келиб, танаффус вақтида ҳаммани кўзини куйдириб ерди. Ўшанда у холатни кўриб бир ютиниб қўяр эдим. Укамлардан катта бўлганлигим, хаётни сал бўлсада аччиқ чуччугига ақлим етиб қолганлиги сабаб, уйга келиб дадамга ʺменга ҳам олибберингʺ демас эдим. Бир куни дадам бир дона сникрес олиб келдилар. Уни тўртга бўлдилар, бир бўлагини менга, укамга синглимга ва онамга бердилар...Ўзлари эса емадилар ҳам. Онам: -— Дадаси ўзиз емайсизми?!~деб сўраганларида.-— Сизлар бемалол еяверинглар, мен АВВАЛ ЕГАНМАН ,~ дердилар. Хар доимги гаплари. Ўзи яқиндагинасотувга чиққан нарса бўлса ҳам,дадам уни аввал таътиб кўрган бўлардилар. Кейин билсам, аслида тановвул қилиб кўрмаган бўлсаларда бизларни хотиржам қилиш учун шундай дер эканлар...Шўрва нима учун қилинади?!Албатта гўшт ейиш учун.Ҳа тўғри, шўрва асосан гўштдан тайер бўлади. Уйда шўрва қилсак, онам шўрванинг гўштини алохида идишда олиб келадилар. Дадам бўлса, ўзининг шўрвасини ичишидан аввал, идишдаги гўштни тақсимлайдилар. Энг юмшоқ жойи синглимга аталар эди. Бирин кетин ёшимизга қараб гўштларни тақсимлаб, ўзларигасуяк жойини олиб қолардилар. Ўша суякдаги оз моз ёпишган гўштни ҳам пичоқ билан сидириб, бизларга берардилар. Хозир ҳам шундай. БАХОНАСИ:-— ʺМенга гўшт мумкинмас, қонбосимим борʺ ~дейдилар...Кечаги дадамнинг гўшт бўлакларини менга илинишларини кўриб туриб, ʺотамиз бизларни сўнги манзилга кетиш онларида ҳам ўйласалар керакʺ деб хаёл қилдим...Фарзандим ЕСИН! Фарзандим КИЙСИН!Фарзандим униб ўссин!Фарзандим яшасин& Download 14.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling