Ой мавзуси: Болалар боғчаси. Ҳафта мавзуси: Хушмуомлалик алифбоси
Download 1.66 Mb.
|
Tayyorlov mashg\'ulot
Ой мавзуси:Болалар боғчаси. Ҳафта мавзуси:”Хушмуомлалик алифбоси. Гуруҳ: Катта,Тайёрлов. Фаолият тури: Нутқни ривожлантириш, Атрофи олам, Санъат Мавзу:”Катталар ва тенгдошлари билан мулоқат”. Мақсад: Болада ўзининг ҳаракатларини ва ўртоқларининг ҳаракатларини баҳолаш қобилиятларини шакллантириш. Атроф-муҳитга ўз муносабатини билдириш истагини ривожлантириш, бунинг учун мустақил воситаларни мустақил равишда излаш. Болалар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш: кичик жамоа бўлиб ўйнаш, меҳнат билан шуғулланиш, атрофи-оламга ҳурмат муносабатида бўлиш. Таълимий мақсад: Болаларнинг нутқини ассалому алайкум,хайр, кечирасиз, марҳамат, хуш келибсиз каби сўзлар билан бойитиш. Нутқда фольклор воситаларидан фойдаланиш.(мақол, ҳикматли сўзлар) Тарбиявий мақсад: Болалар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш: кичик жамоа бўлиб ўйнаш, меҳнат билан шуғулланиш, атрофи-оламга ҳурмат муносабатида бўлиш. Ривожлантирувчи мақсад: Хотирани, тезкор онгни, диққат, фикрлашни ривожлантириш. Атроф-муҳитга ўз муносабатини билдириш истагини ривожлантириш, бунинг учун мустақил воситаларни мустақил равишда излаш. Давлат талаби: Тайёрлов гуруҳда лозим бўлган билим ва кўникмаларни болаларга сингдириш. Бола нутқни тинглайди ва англайди, сўзлашади ва мулоқат қилади, қизиқувчан, интилувчан, фаол, билишга қизиқиш билдиради ва унга эҳтиёжи мавжуд, тенгдошлари ва катталар билан мулоқат малакаларини ривожлантиришга қодир. Атрофдаги борлиқни ижодий ўзгартириш малакасига эга. Дунёни ҳис этиш ва тушунишни намойиш этади. Фаолият учун кераклик жиҳозлар: мавзуга оид кўргазмали қуроллар, қаламча клейлар, қайчи, салфетка, ватман. Фаолиятнинг бориши:Ташкилий дақиқа. Тарбиячи: (Болалар ярим доира бўлиб туриб оладилар.) Болалар, қаранглар, бизнинг гуруҳимизга меҳмонлар келишибди.Улар сизларни қанақа бола бўлиб ўсганликларингни ва нималарни билиб олганларингни кўришмоқчи. Келинглар улар билан саломлашиб оламиз. Болалар жавоби: Ассалому алайкум! Болалар билан суҳбат. Тарбиячи: Болалар агар сизлар билан бирор ғайриоддий нарсалар юз берса мисол, дўстингизни онасини боғчанинг кирабериш эшиги олдида кўриб қолдингиз биринчи бўлиб дўстингизнинг онасига йўл берган бўлармидингиз ёки ўзингиз ўтиб кетаберармидингиз? (Болалар жавоблари) Ҳозир бўлмаса биз сизлар билан “Ҳаракатни баҳолаш” номли бир ажойиб ўйин ўйнаймиз. Сизлар мана бу доскада илинган расмларни кўриб қандай қилсангиз шу вазиятлардан чиқиб кетиш кераклигини тушунтириб берасизлар. (Болалар расмларга қараб вазиятларни тўғри айтиб беришга ҳаракат қилишлари керак). 1-расм-Қария ҳассасини кўлмак сувга тушуриб юборди. 2-расм-Автобусда қария тик турибди. 3-расм-Соғлом болалар ўйнашяпти, ногирон бола эса ногиронлик аравачасида ўтирибди. 4-расм-Катталар гаплашяпти бир бола эса уларнинг гапларига ҳалақит беряпти. 5-расм-Йиғлаётган бола. Тарбиячи: Баракалла болажонлар вазифани уддаладингиз. Кўриб турибманки, сизлар яхши, меҳрибон, мулойим ва тарбияли болалар эканлигингизни гувоҳи бўлдим. Нима деб ўйлайсизлар шундай болаларнинг дўстлари бўладими? Келинглар ҳозир бўлмасам сизлар билан мақоллар ва ҳикматли сўзлар айтамиз. Уларни сизлар билан биргаликда тушунтиришга ҳаракат қиламиз. (Болалар айтиб уларни маъносини тушунтириб берадилар.) Мақоллар. Бола:Ақл кўпни дов олмас,дўсти кўпни ёв олмас. Бола:Балиқ сувсиз яшамас, инсон-дўстсиз. Бола:Дарахт илдизи билан одам дўстлари билан. Бола:Душман сирингни ўғирлар, дўст хатоингни тўғрилар. Бола:Душманга чоҳ қазигунча, дўстинга уй солиб бер. Бола:Қалрдон дўст 2 та янги дўстдан яхши. Бола:Дўстинг бўлмаса, ҳаётда қийин. Ҳикматли сўзлар. Бола: Меҳр – олижаноблик. Бола: Меҳр – одамийлик. Бола: Меҳр – инсонпарварлик. Бола: Меҳр – мардлик. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling