Ой мавзуси: Болалар боғчаси. Ҳафта мавзуси:”
Download 1.01 Mb.
|
Машғулот ишланмаси Хушмуомлалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу
- Таълимий мақсад
- Тарбиявий мақсад
- Ривожлантирувчи мақсад
- Давлат талаби
- Фаолият учун кераклик жиҳозлар
Ой мавзуси:Болалар боғчаси. Ҳафта мавзуси:”Хушмуомлалик алифбоси. Гуруҳ: Катта,Тайёрлов. Фаолият тури: Нутқни ривожлантириш, Атрофи олам, Санъат Мавзу:”Катталар ва тенгдошлари билан мулоқат”. Мақсад: Болада ўзининг ҳаракатларини ва ўртоқларининг ҳаракатларини баҳолаш қобилиятларини шакллантириш. Атроф-муҳитга ўз муносабатини билдириш истагини ривожлантириш, бунинг учун мустақил воситаларни мустақил равишда излаш. Болалар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш: кичик жамоа бўлиб ўйнаш, меҳнат билан шуғулланиш, атрофи-оламга ҳурмат муносабатида бўлиш. Таълимий мақсад: Болаларнинг нутқини ассалому алайкум,хайр, кечирасиз, марҳамат, хуш келибсиз каби сўзлар билан бойитиш. Нутқда фольклор воситаларидан фойдаланиш.(мақол, ҳикматли сўзлар) Тарбиявий мақсад: Болалар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш: кичик жамоа бўлиб ўйнаш, меҳнат билан шуғулланиш, атрофи-оламга ҳурмат муносабатида бўлиш. Ривожлантирувчи мақсад: Хотирани, тезкор онгни, диққат, фикрлашни ривожлантириш. Атроф-муҳитга ўз муносабатини билдириш истагини ривожлантириш, бунинг учун мустақил воситаларни мустақил равишда излаш. Давлат талаби: Тайёрлов гуруҳда лозим бўлган билим ва кўникмаларни болаларга сингдириш. Бола нутқни тинглайди ва англайди, сўзлашади ва мулоқат қилади, қизиқувчан, интилувчан, фаол, билишга қизиқиш билдиради ва унга эҳтиёжи мавжуд, тенгдошлари ва катталар билан мулоқат малакаларини ривожлантиришга қодир. Атрофдаги борлиқни ижодий ўзгартириш малакасига эга. Дунёни ҳис этиш ва тушунишни намойиш этади. Фаолият учун кераклик жиҳозлар: мавзуга оид кўргазмали қуроллар, қаламча клейлар, қайчи, салфетка, ватман. Фаолиятнинг бориши:Ташкилий дақиқа. Тарбиячи: (Болалар ярим доира бўлиб туриб оладилар.) Болалар, қаранглар, бизнинг гуруҳимизга меҳмонлар келишибди.Улар сизларни қанақа бола бўлиб ўсганликларингни ва нималарни билиб олганларингни кўришмоқчи. Келинглар улар билан саломлашиб оламиз. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling