Ойбекдиссер
Хулоса Фойдаланилган адабиётлар
Download 474 Kb.
|
bolalar va osmirlar sport maktabida yosh volejbolchilarning mashgulot samaradorligini oshirish usullari
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар Кириш Маълумки жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари мактабгача таълим муассасаларида, умумтаълим мактаблар, касб хунар коллежлари, академик лицейлар, олий ўкув юртлари, харбий ва мудофаа сохалари, ижтимоий сохалар, даволаш муассасаларида жараёнларига кириб борган. Жисмоний тарбия ва спорт сохасидаги ислохатлар, янги спорт иншоотлари барпо этиш, таълим тарбия жараёнларига янги педагогик техналогиялар ва замонавий таълим услублари жорий этилмоқда. Шунинг билан бир каторда жисмоний тарбия ва соптр бўйича янги илмий тадқикот ишлари, изланишлар олиб борилмокда. Замонавий услубий ўкув қўлланмалар ва дарсликлар яратилмоқда. Республикамизда спортнинг кўплаб турларини ривожлантириш натижасида ажойиб ютуқларга эришилмокда. Мамлакатимизни жахонга танитишда хам спорт сохасини ўрни жуда катта ахамиятга эгадир. Хурматли призидентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги айтган сатрлари бежиз эмас. "Хеч бир нарса мамлакатни спорт каби дунёга тез машхур кила олмайди олмайди". Жамиятни жисмоний тарбиялаш, уларни спорт билан шуғуллантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, туфайли соғлом авлод вужудга келади ва мамлакат шухрати жахонга тарқалади. Шундан кўриниб турибдики хукуматимизни Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга бўлган масулъияти ва этибори жуда хам катта. Юртбошимизни бу тўғрисида чиқарган карор ва фармонлари ўз тасдиғини топмокда, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом ва баркамол, ватанларварлик рухида тарбиялашга катта эътибор берилаётганлиги жумладан 2008 йил "Ёшлар йили" 2010 йил "Баркамол авлод йили" деб эълон килинганлигидандир. Халқимиз миллий анъаналарга, урф одатларга, мерос ва кадриятларга бой бўлган миллатлардан хисобланади. Улардан ёш авлодни жисмоний ва маънавий бойитишда кенг фойдаланилган. Спорт турларида ёш спортчиларни тайёрлаш сохасида миллий анъаналар кенг қўлланилиб келинмоқда. Юкори малакали спортчилар тайёрлашда, спортчиларнинг шахсий қизиқишлари, жисмоний кобилиятлари хамда табиий кўрсаткичлари мухим ахамиятга эга хисобланади. Бугунги кунда Республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, у оркали миллатнинг ўғил-қизларинитарбиялаш масаласи ўзбек оиласини мустахкамлаш тарбиялаш жамиятни поклаш, маънавиятни баркамоллаштириш каби ишларни амалга ошириш асосий вазифалар бўлиб колмоқда. Шуни унутмаслигимиз керакки, болалар спорти билан фақат ўзининг жисмоний қувватини тиклаш ва бўш вақтини марокли ўтказиш учун эмас, балки у оркали соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш, турли салбий таъсмрлар ва зарарли одатлардан халос бўлиш кучли ирода ва характерми шакллантириш учун шуғулланишлари кераклигини онгли равишда тушуниб етишлари керак. Ҳар бир хонадонда ота-она фарзандига жисмоний тарбия ва спортнинг моҳияти, ҳаётдаги ўрни тўғрисида насиҳат берибгина колмасдан, амалда шуғулланганларидагина болалар ёшликданоқ шуғулланадилар ва бу уларнинг кундалик ҳаётларида одатга айланиши шубҳасиздир. Оилада бола руҳиятига сингдирилган оддий бир одат унинг ҳаётида ҳамрохига айланади. Бундан ташқари оддий фойдали одатнинг мустахкамлиги болани ўкув жараёнидаги фанларни ўзлаштиришга ёрдам беради. Бир ишга киришиб матонат билан енган бола бошқа ишни хам шундай сабр тоқат билан қиладиган, уддалйдиган бўлиб етишади. Фарзандлар саломатлиги, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт оркали чиникишлари бугунги авлодимиз иродасини кучли бўлиши. спорт оркали чиникишлари бугунги авлодимиз иродаси кучли бўлишига, ўкишга ва ишга, умуман хаётга чидамли инсон бўлиб этишларига оилада ота-она, таълим тизимида ўқитувчи-мураббийлар маъсулликларини унутмасликлари керак. Призидентимиз И.А.Каримовнинг 2010 йил "Баркамол авлод йили" деб эълон қилиниши аввало ўкитувчи-мураббийларга колаверса, хар бир ота-онага ишончдир. Буни замирида катта маъсулиятли вазифалар ётади. Download 474 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling