Oksford Universitetining matematika professori
Download 26.55 Kb.
|
Lyuis Kerol
O'limLyuis Kerol 1898 yil 14-yanvarda 65 yoshida vafot etdi. Uning o'limiga progressiv pnevmoniya sabab bo'lgan. нглиз ёзувчиси Льюис Кэрролнинг «Алиса мўжизалар мамлакатида» асари нашр этилганининг дастлабки йилларидаёқ катта муваффақиятга эришган. Ёзувчи Оскар Уайльд ва Англия қироличаси Виктория асарга жуда юқори баҳо берган. Ҳатто қиролича Виктория китобни ўқиб кўргач, асарга шунчалик қизиқиб қоладики, ёзувчининг бошқа китобларини ҳам келтиришини сўрайди. Аммо йиғиб келинган китоблар уни ҳайрон қолдиради. Чунки муаллифнинг бошқа китоблари математика бўйича қўлланмалар эди. Ҳа, Льюис Кэррол тахаллуси остида ижод қилган Чарльз Дожсон аслида математик бўлиб, шу фандан дарс берарди. Алиса ҳақидаги эртакни эса у дўстининг қизи Алиса Лидделга туҳфа сифатида ёзганди. Эртак жуда ёқиб қолгач, қизалоқ Кэрролга эртакни нашр қилишга ундайди ва шу тарзда машҳур асар пайдо бўлади. Бош қаҳрамон прототипи ҳам айнан Алиса Лиддел эди. Асар қаергадир шошаётган қуёнга эргашиб, қуён инига тушиб кетган қизалоқ Алиса ҳақида ҳикоя қилади. Шу тарзда у турли эшиклардан ўтиб, Мўжизалар мамлакатига тушиб қолади. Мўжизалар мамлакатида бош қаҳрамонимиз кўплаб саргузаштларни бошдан кечиради ва турли-туман қаҳрамонлар: Капалак қурти, Чешир мушуги, Қиролича, Грифон ва тошбақа Квазиларни учратади. Бу ерда барча нарса реал ҳаётга тескари, абсурд қонун-қоидалари асосида юз берарди. Карра жадвали бошқача ҳисобланар, крокет ўйинида клюшкалар ролини фламинголар ўйнар, одамлар туғилмаган кунини нишонларди. Алиса йўл юриб бораркан, ўша машҳур телбанамо чойхўрликка бориб қолади. Ўша ерда вақт қадрига етмасдан кун бўйи чой ичиб вақт ўтказувчи Шляпачини учратади. Сўнгра саройга бориб оқ атиргулларни қизилга бўяётган карта боғбонларни учратади. Улар шундай абсурд тарзда ўз хатоларини тўғрилашга уринарди. Асар якуни суд залида давом этиб, унда Қиролича учун пиширилган пирогдан еб қўйган Валет суд қилинарди. Бу ерда барча эртак қаҳрамонлари йиғилади ва гувоҳлик беришарди. Аммо ҳамма ёлғон гапирар ва турли-туман алоқаси йўқ воқеаларни сўзлаб берарди. Буларнинг баридан ҳайратланиб турган Алисани суд залида пайқаб қолишгач, Қиролича уни ҳам бошини танасидан жудо қилишга ҳукм қилишади. Аммо Алиса бу ишларнинг бари маъносизлигини, аскарларнинг эса оддий ўйин карталари эканини таъкидлайди ва бирдан уйғониб кетади. Шу тарзда у яна ўз уйида пайдо бўлиб қолади ва ғалати туш кўрганини синглисига айтиб беради. Асар жуда кўп иллюзиялар ва сўз ўйинларига бойлиги, яширин турли мазмунга эга деб ҳисоблангани учун ҳам катталар учун мўлжалланган эртак деб таърифланади. Баъзи ўринларда асар мазмунини, диалогларни болалар учун тушуниш қийинроқ ҳам бўлиши мумкин. Умуман асарни болаликда ва катта бўлиб кейин ўқилса, икки хил таассурот қолиши мумкин. Асар воқеалари орқали, аввало, реал ҳаётимиздаги турли маънисиз ҳолатлар, қоидалар киноя тарзида ҳажв қилинган. Мўжизалар мамлакатида юз берувчи ақлбовар қилмас одатлар аслида ўша давр ҳаётида ҳам борлиги ва ташқаридан қараганда уларнинг қанчалар абсурд эканини кўрсатади. Ўша давр инглиз жамияти ва сиёсатига Мўжизалар мамлакатидаги Қироличанинг турли қарорлари орқали ишора қилинади. Шошилаётган қуён ва ҳеч қаерга шошмайдиган чойхўрлар орқали эса вақтнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. Китоб ҳаётда учрамайдиган турли жониворлар, мўжизакор воқеалардан сўзлаши орқали болаларда тасаввур қобилиятини ривожлантиришга катта ёрдам беради. Мантиқий фикрлашни оширади. Болаларда мўжизаларга ишониш орқали ўз имкониятларини намоён қилишга иштиёқ уйғонади. Зеро, киши ўзига ишониб ҳаракат қилса, албатта, исталган қийин вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топиши мумкин. Худди Алиса суд залидан қутулиб кетгани каби. Айниқса, асарни оригинал инглиз тилида ўқиш тавсия қилинади. Чунки Кэррол ўзига хос сўз ўйинлари, қизиқарли диалоглари орқали китобхонни дарҳол ўзига жалб қила олган. Асарда қўлланилган турли шеърлар, топишмоқ ва жумбоқлар ҳам асарнинг бадиий қийматини янада оширган Шу кунгача асар 125 тилга таржима қилингани ва қайта-қайта нашр этилишининг ўзи ҳам унинг аҳамиятини кўрсатиб турибди. Ўзбек тилига асар Моҳира Отабоева томонидан кичик эртак кўринишида таржима қилинган. Болалар ўқишига мўлжалланган кўринишдаги таржимани бемалол болаларга тавсия қилиш мумкин. Асарнинг тўлиқ вариантини эса болаларингиз билан бирга ёки ўзингиз ўқиб чиқишингиз мумкин. Шу орқали сиз ҳам турли ғаройиб саргузаштларни бошдан кечиришингиз ва янги ғоялардан баҳра олишингиз мумкин. Download 26.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling