Олдинги ҳолат Киритилаётган ўзгариш


Download 54.33 Kb.
bet9/12
Sana25.04.2023
Hajmi54.33 Kb.
#1397849
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
55 жайдарича тезислар (жадвал)

Экология йўналишида

46.

Ибн Синонинг “Чангу жанг бўлмаса, одам 100 йил яшайди” деган гапи бор. Жанг-ку йўқ, Худога шукр. Лекин чанг масаласи кейинги йилларнинг энг катта муаммосига айланди. Ҳавонинг ифлосланиши аҳоли соғлиғига катта зарар етказяпти.

Одамларимиз соғлом ва қулай атроф-муҳитда яшашга ҳақли ва буни таъминлаб бериш давлат зиммасида бўлади. Ушбу масалада жамоатчилик назоратига ҳам шароит яратиб берилади ва халқни ишончли маълумот билан хабардор этиб борилади.
(49-модда)




47.

Сўнгги йилларда юртимиз худди катта қурилиш майдонига айланганга ўхшайди. Янги бино ва иншоотлар орасида замонавий, қулай ва чиройлилари ҳам учраб туради-ку, лекин кўпи тор жойларга, кўм-кўк дарахтларни кесиб ташлаш эвазига қуриб ташланяпти. Айниқса, янги кўп қаватли уйлар. Бунинг оқибатида аҳоли учун анча ноқулайлик юзага келяпти, экология бузилиб кетяпти.

Бундан буён шаҳарсозликда ўзбошимчаликка йўл қўйилмайди. Мансабдор шахслар шаҳарсозликка оид ҳужжатларнинг лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказади. Ушбу соҳа жамоатчилик назорати остида бўлади. Буни давлат таъминлаб беради.
(49-модда)






48.

Олдинлари Оролбўйи минтақаси экологияси бўйича кўплаб тадбирлар, муҳокамалар ўтказилган. Афсуски, маҳаллий аҳоли ҳаётига улар деярли ижобий таъсир ўтказмаган. Охирги йилларда Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли турмуш тарзи ва даромадларини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилди. Лекин шу ҳудуд аҳолиси бу ишлар доимий амалга оширилармикин деган савол билан яшарди.

Энди бу масала Конституцияда даражасида муҳрланиб қўйилмоқда. Яъни, давлат тарафидан Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш мажбуриятига доимийлик мақоми берилмоқда ва бу, албатта, шу ҳудуд халқи учун қувонарли бир ҳолат.
(49-модда)







Download 54.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling