Олхўри олхўРИ
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
ОЛХЎРИ
ОЛХЎРИ ОЛХЎРИ . Олхури ( Prunus ) — раънодошлар оиласига мансуб данакли мева дарахти ёки бута. 30 дан ортиқ тури маълум. Энг кўп тарқалган тури оддий Олхўри бўлиб, тоғолча билан ёввойи олхўри табиий чатишишидан келиб чиққан деб тахмин килинади. Ватани — Кичик Осиё, Кавказ, Шимоли. Эрон. Ўзбекистонга Эрон орқали келтирилган. Ҳозир Ўрта Осиёда дастлаб келтирилган оқ олхури, сариқ олхури, қора олхури ва улардан келиб чиққан навлар тарқалган. Олхўри жой танламайди. 2000 га яқин (Ўзбекис-тонда 200 дан ортиқ) нави бор. Ўзбекистонда экилиш майдони жиҳатидан данакли мева дарахтлари орасида ўрикдан кейин туради. Барглари кетма- кет,гуллари якка ёки 2—3 тадан ўрнашган, оқ ёки кўкиш. Олхўри меваси думалоқ, тухумсимон, чўзинчоқ, 60—100 г, сариқ, яшил, қизил, кўкимтир-қора; мумғубор билан қопланган. Таркибида 14—21% қанд, 0,5—1,2% кислота, азотли моддалар ва витаминлар мавжуд. Янгилигида ейилади, қоқи, консерва қилинади, шарбатли ичимликлар, мураббо, қиём ва бошкалар. маҳсулотлар тайёрланади. Олхўри, асосан, пайвандлаб ҳамда илдиз бачкисидан кўпайтирилади. Олхўри учун энг яхши пайвандтаг тоғолча. Кўчати ўт-қазилгач, 4—6-йили ҳосилга киради. Ўзбекистонда март-апрел. да гуллайди, меваси июннинг иккинчи ярмидан сентяб. охиригача пишади. 20—25 йил яхши ҳосил беради (дарахти 30—50 кг, айримлари 100 кг гача хосил беради); совуққа чидамли. Парвариши данакли мева дарахтлариникига ўхшаш. Ўзбекистонда Венгерка, Бертон, Исполин олхўриси, Самарканд қора олхурси, Вашингтон ва бошка. навлари экилади. Олхўри меваси данакли мевалар ичида энг кўп тарқалганларидан биридир. Ўзбекистон шароитида олхўри барвақт ҳосилга киради. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling