Олий таълим 2030 концеп
-§. Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар
Download 287.19 Kb. Pdf ko'rish
|
Oliy taʼlim 2030 konsepsiyasi
1-§. Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар
тайёрлаш сифатини ошириш Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари, шунингдек инвестицияларни жалб қилган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш орқали олий таълимда рақобат муҳитини яратиш; халқаро стандартлар ва миллий анъаналар уйғунлигида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал кадрларни тайёрловчи, етакчи таълим ва илм-фан маркази — Президент университетини ташкил этиш; олий маълумотли мутахассислар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини Инвестиция дастурлари, ҳудудий ва тармоқ дастурлари, васийлик кенгашлари талаблари, жаҳон миқёсидаги технологик ўзгаришларни инобатга олган ҳолда шакллантириш, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш, бунда STEAM йўналишларини (аниқ фанлар, технология, инжиниринг, ижодий санъат ва математика) ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш; олий таълим муассасаларининг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгилаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш; давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш параметрларини босқичма-босқич олий таълим муассасалари ўртасида танлов ўтказиш йўли билан тақсимлаш механизмларини жорий этиш; хотин-қизларнинг олий таълим олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш, таълим олишда гендер тенглиги тамойиллари устуворлигини таъминлаш, маҳаллалар, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мунтазам равишда хотин-қизларни олий таълимга кенг жалб қилишга йўналтирилган кенг тарғибот ишларини олиб бориш; таълимнинг узлуксизлигига эришиш мақсадида умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим дастурларининг уйғунлиги ва изчиллигини таъминлаш; олий таълим муассасаларининг ўқув режаларини кредит-модуль тизимига ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич мазкур тизимга ўтказиш; индивидуал таълим траекторияларига асосланган, талабаларда креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув режалар ишлаб чиқиш орқали талабалар қизиқишлари ҳамда кадрлар буюртмачилари эҳтиёжларига мувофиқ таълим дастурларини шакллантириш, уларни тасдиқлаш бўйича олий таълим муассасаларига босқичма-босқич академик мустақиллик бериш; мустақил таълим соатлари улушини ошириш, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш; талабалар билимини баҳолаш тизими технологияларини такомиллаштириб бориш ва холисоналигини таъминлаш, жумладан баҳолашнинг талабалар билан бевосита алоқасиз шаклларини ривожлантириб бориш; фанларни ўзлаштиришда талабалар орасида соғлом рақобатни ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш; ўқув режаларида фанлар сонини номутахассислик фанлари ҳисобига босқичма- босқич камайтириш ҳамда туташликдаги фанларни танлов фанлари рўйхатига киритиш; гуманитар ва педагогик йўналишларда кадрлар тайёрлаш сифатига эътиборни кучайтириш, педагогик таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, мазкур йўналишда таҳсил олаётган талабаларда таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларини шакллантириш, педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудлардаги барча умумтаълим мактабларига хорижий тилларни ўзлаштирган, юқори малакали профессионал педагог кадрларни етказиб бериш; илғор хорижий тажрибалар асосида олий таълим муассасаларига юқори малакали педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириб бориш; олий таълим муассасаларида ўқув-услубий фаолият учун масъул бўлган мутахассислар малакасини мунтазам ошириб бориш; таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари салмоғини ошириб бориш; магистратура талабаларининг юқори савияда илмий изланишлар олиб бориш, педагогик фаолият юритиш, бошқарув, танқидий фикрлаш ва тизимли таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши учун мазкур таълим босқичи ўқув режа ва дастурларини мунтазам такомиллаштириб бориш; ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, замонавий ўқув адабиётларини яратиш тартибини соддалаштириш, энг янги хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш ишларини жадаллаштириш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиётлари сифатида фойдаланишни кенгайтириш, кутубхоналар фондларини мунтазам равишда янгилаб бориш; танлов асосида аниқланган ва ўқув адабиётларига муаллифлик қилаётган профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламасини тақсимлаш механизмини такомиллаштириш, бунда уларнинг умумий йиллик юкламаларида ўқув адабиётларини яратиш учун ажратилган вақтни дарс ўтиш юкламаси вақти ҳисобидан оширишни назарда тутиш; имконияти чекланган талабаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари турларини кўпайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, таълимда инклюзив жараёнларни ривожлантириш, адаптив технологияларни жорий этиш; барча олий таълим муассасаларида дарс машғулотлари бўйича талабалар фикрини ўрганиш (feedback) ҳамда ўзаро ташриф (peer review) тизимини ривожлантириш асосида талабаларга таълим хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаб бориш; фан соҳалари бўйича профессор-ўқитувчиларнинг касбий мулоқот майдончаларини яратиш, таълим сифатини таъминлаш жараёнига талабаларни кенг жалб этиш ҳамда «тьюторлик» ташкилий-методик ёрдам тизимини жорий этиш орқали талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ривожлантириш; хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, талаба-ёшларнинг академик фаолияти, муаммолари ва турмуш тарзи, ўқув жараёни ҳамда яратилган шароитлар бўйича талабалар фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида улар ўртасида ҳар йили республика миқёсида миллий сўров ўтказиш; олий таълим муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув- педагогик ва илмий фаолият юритиш учун хорижлик юқори малакали профессор- ўқитувчилар ва мутахассислар, таълим ва илм-фан соҳасида фаолият юритиб, салмоқли ютуқларга эришган, юрт ривожига ҳисса қўшиш истагида бўлган хориждаги ватандошларни жалб этиш, бу борада уларга академик ва инфратузилмага оид қулайликлар яратиб бериш; юқори малакали профессор-ўқитувчилар, олимларни таълим жараёнига жалб қилишнинг самарали механизмларини яратиш, муайян кўрсаткичлар асосида уларнинг фаолиятини баҳолаш тизимини ривожлантириш; олий таълим муассасаларида миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларига эга бўлган, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган профессор- ўқитувчилар ва талабалар улушини тизимли равишда ошириб бориш; «Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида профессор-ўқитувчиларни хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантурада ўқитиш орқали уларнинг касбий маҳоратини ошириб бориш; кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни таълим жараёнига кенг жалб қилиш, профессор-ўқитувчиларнинг тегишли соҳа корхона ва ташкилотларида стажировка ўташини тизимли ташкил этиш; ижтимоий соҳа ва иқтисодиётнинг барча тармоқлари мутахассислари учун узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимларини жорий этишнинг меъёрий- ҳуқуқий ва ўқув-методик асосларини такомиллаштириб бориш, бу борада масофавий таълим имкониятларидан кенг фойдаланиш; олий таълим муассасаларида талабаларнинг ишдан ажралмаган ҳолда ўқишини таъминлаш мақсадида сиртқи ва кечки таълим шаклларида кадрлар тайёрлашни ривожлантириш, бунда рақамли технологияларга асосланган замонавий таълим технологияларини жорий этиш; иқтисодиётнинг замонавий талабларига мувофиқликни таъминлаш мақсадида давлат таълим стандартларини такомиллаштириб бориш; талабаларнинг ишлаб чиқариш, малакавий ва бошқа турдаги амалиётларини мазмунли ташкил этиш учун услубий базани ишлаб чиқиш ва ривожлантириб бориш; республика олий таълим муассасалариаро ички академик мобиллик дастурларини, ўзаро тажриба алмашиш механизмларини амалиётга татбиқ этиш; хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида профессор- ўқитувчилар ва докторантлар академик мобиллиги дастурларини ривожлантириш; олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишда ички назорат ва ҳисобдорлик механизмларини такомиллаштириш; олий таълим муассасаларига қабул жараёнларида битирувчиларнинг аттестатидаги ўртача баҳони инобатга олган ҳолда, таълим йўналишларига мос бўлган фанлардан миллий ва халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларига эга бўлган абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тажрибасини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш; миллий баҳолаш тизими сертификатлари тақдим этиладиган фанлар рўйхатини кенгайтириш, бундай хизматлар кўрсатадиган давлат ва нодавлат муассасалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш; олий таълим муассасалари фан олимпиадаларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш, баҳолаш механизмларини халқаро олимпиада ва танловлар мезонларига мослаштириш. Download 287.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling