Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
bet15/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

Иккинчидан, экспорт имкониятини кенгайтириш, жаҳон бозорларига кириб бориш учун, аввало, қимматбаҳо хомашёни қайта ишлаш негизида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналарни ривожлантириш зарур. Хорижий шериклар билан биргаликда замонавий ихчам корхоналар барпо этиб, уларни меҳнат ресурсларининг манбалари бўлмиш қишлоққа яқинлаштириш лозим. Одатда, уларнинг ҳаммаси илғор технология билан таъминланиши, рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқариши керак. Республиканинг ютуғи шунда бўладики, бир неча йилдан кейин республика замонавий технологияга, ўзагини туб миллатлар ташкил қиладиган замонавий ишчилар синфига эга бўлиб қолади.
Учинчидан, экспортни кенгайтиришга қаратилган стратегияни фаол қўлланиш билан бир қаторда импортнинг салмоғини қисқартиришга қаратилган сиёсатни изчиллик билан ўтказиш, ўзимиз ишлаб чиқаришимиз мумкин бўлган товарлар ва маҳсулотларнинг четдан келтирилишини оқилона даражада камайтириш талаб қилинади. Импортнинг салмоғини қисқартиришга қаратилган дастур доирасида эътиборни озиқ-овқат маҳсулотлари ва ресурсларни четдан олиб келиш ўрнига серҳосил экин навлари уруғларини ва уларни етиштириш бўйича саноат технологиясини, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, деҳқончилик маҳсулотларини саноат усулида чуқур қайта ишлаш ва сақлаш учун замонавий ускуналарни, шунингдек фермер хўжаликлари учун техникани четдан олиб келишга қаратиш зарур.
Тўртинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, хўжалик ишларини юритувчи субъектларга хорижий шериклар билан бевосита алоқалар ўрнатишда, ўз маҳсулотини чет элларда сотишда кўпроқ эркинлик бериш, товарларни экспорт ва импорт қилишда бирмунча имтиёзли тартибни жорий қилиш борасида аниқ мақсадни кўзлаб сиёсат ўтказиш. Ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш мақсадида ҳозирдаёқ четдан келтирилаётган товарларнинг кўпгина турларидан олинадиган бож солиғи бекор қилинди. Импорт ва экспортга божхона солиқларининг миқдори анча пасайтирилди. Валюта тушумини тақсимлаш тизими тубдан ўзгартирилди.
Бешинчидан, хорижий сармояларни, асосан бевосита капитал маблағлар тарзидаги сармояларни республика иқтисодиётига кенг кўламда жалб этиш учун зарур ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа шарт-шароитларни вужудга келтириш, қўшма корхоналар ташкил қилишда кўмаклашиш, шунингдек сармоядорларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Олтинчидан, ташқи иқтисодий фаолият таркибий қисмлари мажмуини - ихтисослаштирилган ташқи савдо, лизинг, консалтинг ва суғурта фирмаларини, ташқи алоқаларни ривожлантириш манфаатлари ва шартларига мос келадиган транспорт, алоқа ва коммуникациялар тизимларини янада ривожлантириш.
Еттинчидан, халқаро ҳуқуқ ва ташқи иқтисодий фаолият, банк тизими, ҳисоб-китоб ва статистик ҳисобот соҳасида малакали кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш. Талабалар, илмий ходим изланувчи, инженер-техник ходимлар ва мутахассисларнинг чет эллардаги етакчи ўқув ва илмий марказларда, хорижий фирмалар, банклар ва компанияларда таълим олиши ҳамда малака оширишини ташкил қилиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим. Чет мамлакатлар билан савдо, илмий-техникавий ва маданий алоқаларни кенгайтириш, Ўзбекистонда хорижий сармоя билан корхоналар барпо этиш, ёшларнинг жаҳондаги илғор ўқув ва илмий марказларда кенг кўламдаги таълимини ташкил қилиш - мана шуларнинг ҳаммаси республикада иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштиришнинг, жаҳон хўжалик алоқаларига киришнинг, жаҳон ҳамжамиятида тенг ҳуқуқли муносиб мавқега эришишнинг жуда кучли омилларидир.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling