Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Менгер Карл (1840-1921), Бём-Баверк Евгений (1851-1914), Визер Фридрих (1851-1926)
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ленин (Улянов) Владимир Илич
- Маъмурий-буйруқбозлик
- «Ҳарбий коммунизм» сиёсати
- «Янги иқтисодий сиёсат»
- Чаянов Александр Василевич
- Маржинализм
Менгер Карл (1840-1921), Бём-Баверк Евгений (1851-1914), Визер Фридрих (1851-1926) - Австрия мактаби вакиллари, истеъмол ишлаб чиқаришдан устун қўйилган, тадқиқотнинг Робинзонада усули кенг қўлланилган, қадриятлар (юқори фойдалилик) назарияси илгари сурилган. Қиймат истеъмол қиймати билан айнан бир хил деб талқин қилинган.
Ленин (Улянов) Владимир Илич (1870-1924) - марксизмни ривожлантирган, империализм тўғрисидаги таълимотни яратди, Совет давлатининг асосчиси ва раҳбари, «Ҳарбий коммунизм», «Янги иқтисодий сиёсат» муаллифи, умрининг охирида сотсиализмга янгича қараш тарафдори бўлди. Л. нинг асосий ғоялари (умумхалқ мулки, қатъий режалаштириш, шўролар тизими) инқирозга учради. Маъмурий-буйруқбозлик (режалаштирилган бозор) - собиқ СССР ва «сотсиалистик» деб аталган давлатларда амалга оширилган бозор тури, унда давлат мулки устун ва хусусий мулк деярли йўқ, императив қатъий режа ҳукмрон, эркин рақобат инкор этилади; қатъий баҳолар қўлланади. Ҳаёт бозорнинг бу турини инкор этмоқда. «Ҳарбий коммунизм» сиёсати (1918-1920) - Совет давлатида қўлланилган, товар-пул муносабатлари инкор этилган, қатъий тақсимот ва тўла миллийлаштириш ҳамда озиқ-овқат разверсткаси амалга оширилган, бир қанча сотсиал соҳалар текин бўлган (транспорт, электр энергияси, коммунал хизматлар). Х.к. даврида мамлакат оғир инқирозга учради. «Янги иқтисодий сиёсат» (Новая экономическая политика, «НЕП») - Совет давлатида 1921 йилда жорий этилган. Товар-пул муносабатларига кенг ўрин берилган, денатсионализатсия амалга оширилган, хусусий ишлаб чиқариш ва савдога кенг ўрин берилган ва ягона озиқ-овқат солиғи жорий этилган. Я.и.с.даги капиталистик муносабатлар иқтисодиётни тез тиклаш ва ривожлантиришга имкон берди. Фақат оғир саноат, банк, темир йўл, ташқи савдогина давлат монополиясида бўлган. Молия тизими пул ислоҳоти орқали кучайтирилган. 1928 йилдан бошлаб инкор этилиб, маъмурий-буйруқбозликка ўтилди. Чаянов Александр Василевич (1888-1937) - таниқли иқтисодчи, Россияда ташкилий ишлаб чиқариш мактабининг асосчиси, деҳқонни меҳнат хўжалигининг асоси деб, оилавий меҳнат ячейкасини ташкил этган (коллективизатсияга қарши); кооперация ва аграр соҳаларда 200 га яқин асар ёзган, бош асари «Хўжаликнинг нокапиталистик системалари назарияси»дир. Ч. 1937 йилда репрессия қилиниб, қатл этилган. Илмий ғоялари ҳозирда ҳам илмий-амалий аҳамият касб этади. Монополия - ишлаб чиқариш ва банкларнинг йириклашуви ва марказлашуви, соф рақобат йўқолади (номукаммал рақобат), монопол баҳо, фойда юзага келади. Маржинализм - французча «чегаравий» маъносидаги сўздан олинган, ХИХ асрнинг 70-йиллари Жевонс, Менгер, Валраслар томонидан очилган иқтисодиётнинг методологик принципларидан бири, иқтисодий ҳодисаларни таҳлил этишда энг чекка кўрсаткичларга суянади. Истеъмолни ишлаб чиқаришдан устун қўяди. Қийматнинг меҳнат назарияси инкор этилади. Австрия мактаби вакиллари томонидан қўлланилган. ХИХ асрнинг ўрталарида француз иқтисодчиси Курно (1821-1877), немис иқтисодчилари Тюнен (1783-1850), Госсен (1810-1858) биринчи бўлиб маржинал таҳлилни иқтисодий назарияга жорий этишга уринган. Унинг категориялари: қиммат, энг юқори, чегараланган наф, ноёблик, ишлаб чиқаришнинг энг юқори унумдорлиги ва бошқалар. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling