Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet27/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Адам Смит (1723-1790) Шотландиянинг Керколди шаҳрида божхона амалдори оиласида дунёга келди. Глазго ва Оксфорд университетларида таълим олди, у ерда фалсафа, адабиёт, тарих фанлари билан бирга физика ва математикани ҳам ўрганди. А.Смит 1748 йилда Эдинбургда оммавий лекциялар ўқий бошлади. Глазго университетининг профессори лавозимига сайланди, кейинчалик ижтимоий фанлар кафедрасини бошқарди. А.Смит 1759 йилда ўқиган лекциялари асосида этиканинг фалсафий муаммоларига бағишланган ўзининг биринчи «Аҳлоқий ҳиссиёт назарияси» китобини яратди. Унинг иқтисодчи бўлишига Глазгодаги ўзига хос сиёсий иқтисод клубидаги иштироки, қисман философ ва иқтисодчи Давид Юм билан дўст бўлганлиги таъсир этди. Аммо у 1764 йилда университетдаги ишини ташлаб, бир инглиз аристократнинг оиласига тарбиячи бўлиб келди (герсог Баклю). Ўз тарбияланувчиси билан Европа бўйлаб саёҳатга чиқди, Швейсарияда Волтер, Францияда Дидро, физиократлар Ф.Кене ва А.Тюрго, ДъАламбер, Гелвесий, Голбах ва бошқа таниқли прогрессив олимлар билан учрашди, уларнинг ишлари билан танишди. Бу учрашувлар олимнинг дунёқарашини шакллантиришга катта таъсир қилди.
У 1766 йилда ўз юртига қайтди ва ўзининг бош асари - «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисидаги тадқиқот»ни ёзишга киришди, бу асар 1776 йил мартда Лондонда чоп этилди. Асарда инсоният томонидан илгари яратилган иқтисодий билимлар мужассамлаштирилди ва умумий назарий принциплар асосида нисбатан батартиб иқтисодий фанлар тизимига айланди.
А.Смитнинг бу асари беш китобдан иборат бўлиб, биринчисида қиймат ва қўшимча даромад муаммолари тадқиқ этилди, иккинчисида - капитал жамғарилишининг шаклланиши даврида Европанинг иқтисодий ривожланиши, учинчисида - турли халқларда фаровонлик, капитализм тараққиётининг тарихий шарт-шароитлари, тўртинчисида - меркантилизм ва физиократларнинг таълимотига муносабати, бешинчисида эса давлат молия тизими тадқиқ этилган. Бу ажойиб асар А.Смит тириклигидаги даврда тўрт марта, ўлимидан кейин аср охиригача уч марта такроран нашр этилди. Бу асардаги хулосалар кенг жамоатчиликни фақат Англиядагина эмас, балки чет элларда ҳам қизиқтириб қолди. Россияда бу асарнинг таржимаси биринчи марта 1802-05 йилларда чоп этилди.
Ўсиб бораётган соҳибкорлар учун бу асар айниқса асқотди, феодализм қолдиқларини тугатиш учун қимматли қурол бўлди. Янги капиталистик, яъни бозор иқтисодиётининг классик таълимоти яратилди.
А.Смит томонидан тадқиқ этилган инсоннинг табиати, инсон ва жамият орасидаги муносабат классик мактаб қарашларининг асосини ташкил этади. Бунда «иқтисодий одам» тушунчаси кейинроқ пайдо бўлишига қарамасдан, унинг кашфиётчилари А.Смитга таянганлар.
А. Смит услуби, унинг ўзига хос хусусиятлари
Жамиятнинг иқтисодий ривожланиши ва унинг моддий-турмуш даражасини ошириш муаммолари А.Смит тадқиқотининг предметини ташкил этади. Қандай шарт-шароитлар ва қандай қилиб инсонлар юқорироқ моддий турмуш даражасига эриша оладилар деган фикр асарнинг асосий ғоясини акс эттиради.
Иқтисодиёт ривожланиши билан саноат товарларни нархи пасайиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи эса ўсиш тенденсиясига эга деб ҳисоблайди. Демак, шундай ҳулоса қилиш мумкинки, аграр соҳа устун (бу хато).
Методологик жиҳатдан бу тадқиқот иқтисодий либерализм консепсиясига, яъни физиократларнинг табиий тартиби, янада аниқроқ бозор иқтисодиёти муносабатларига асосланади.
Олим ўз асарлари ва тадқиқотларида одамлар баъзи бир шундай табиий ҳусусиятларга эгаки, улар ижтимоий тузумга боғлиқ эмас, деган ҳулосага асосланади. Ана шундай ҳусусиятлардан бири - эгоизм (худбинлик) бўлиб, одамлар ўз хўжалик фаолиятларида унга амал қиладилар. Аммо айрим шаҳснинггина манфаатлари жамият манфаатларига мос тушади, деб уқтиради у. Ҳар бир одам ўз шаҳсий манфаатини кўзда тўтади, аммо бу ҳолатда кўп бошқа ҳолатлардаги каби, у «кўринмас қўл» томонидан унинг ниятида ҳам бўлмаган мақсад сари юналтирилади...
Ҳозирги даврда барчага яхши маълум бўлган «кўринмас қўл» ибораси билан бирга «иқтисодий одам» тушунчаси ҳам киритилди. Унга кўра , шаҳсий манфаатлар туфайли савдо ва алмашув жараёни амалга ошади. «Менга керак бўлган нарсани берсанг, мен сенга керак бўлган нарсани бераман», қабилида, яъни шаҳсий манфаатларнинг талабини қондириш йўли тутилади, яъни гап кимнингдир саҳийлигида эмас.
Иқтисодий ривожланишнинг шаҳсий манфаат ва стихияли қонунларнинг ўзаро ниҳоятда самарали ҳаракати шароитларини А.Смит «табиий тартиб» деб атаган. А.Смит ва унинг издошлари бу тушунча бир томондан иқтисодий сиёсатнинг тамойили ва мақсади бўлса, иккинчи томондан бу иқтисодий ҳаракатни ўрганиш учун назарий конструксия ёки моделдир. Демак, жамиятга наф келтирувчи фаолиятни бирор ҳаракат билан чекламаслик керак, деган хулоса чиқарилади. Бу тамойилга кўра қуйидагилар таклиф этилади:
Ишчи кучининг эркин ҳаракати;
Савдода (ер савдосида ҳам) тўла эркинлик;
Саноат ва ички савдони хукумат томонидан регламентатсия қилишга қатъий қаршилик;
Эркин ташқи савдо (протексионизмга қарши).
Олимнинг бу ғоялари кейинчалик тўла амалга ошди.
А.Смит капиталистик жамиятни табиий тузум билан бир деб тушунган, шунинг учун капиталистик муносабатлар абадий, капиталистик хўжалик намояндаларининг хусусиятлари одамнинг табиий хусусиятлари кабидир, деб изоҳлайди (бу фикрнинг қанчалик тўғрилигини тарих кўрсатади). А.Смитнинг тушунчаси бўйича иқтисодий ҳаёт шундай жараёнки, у айрим кишиларнинг ҳоҳишига боғлиқ бўлмаган объектив қонунларга бўйсунади. Бу қонунлар табиийдир, инсоннинг табиатидан келиб чиққан хўжаликнинг «табиий» қонунларини очишга интилган олим амалда капиталистик ишлаб чиқаришни тадқиқ этди.
А.Смит иқтисодий ҳақиқатга оид фактларни қандай бўлса шундай ҳолда, бевосита кўзатувчига қандай кўринса шундай ўрганиш билан чекланмасдан, «табиий баҳо», «табиий норма», иш ҳақи ва бошқаларнинг нимага боғлиқ эканлигини аниқлашга ўринди. Бунинг учун у мантиқий абстракция ёрдамига таяниб иш юритди. У тасодифий воқеалардан ҳоли равишда капиталистик хўжаликнинг айрим хусусиятлари тўғрисида қатор муҳим хулосалар чиқарди. Шу билан бирга у бошқа вазифа - аниқ иқтисодий ҳаётни изоҳлашни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйди. У шу мақсадда шундоққина кўриниб турган капиталистик хўжалик воқеаларини изоҳлади ва маълум системага солди.
А.Смит абстракция усулидан фойдаланиб қатор чуқур илмий хулосаларга келди, ҳодисаларнинг ички боғланиши масалаларига кириб борди. Шунга параллел равишда у бошқа йўлдан ҳам борди, капиталистик хақиқат тўғрисидаги бевосита кўзатиш натижаларини умумлаштирди. Биринчи метод изотерик, иккинчиси - экзотерик усуллар деб аталади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling